UZ

Сўнгги янгиликлар

21:45Суперлига. "Сўғдиёна" - "Шўртан" 0:1 (матнли трансляция)  1 21:41"Манчестер Сити" "Ювентус" футболчиси билан музокара ўтказмоқда  1 21:19ЛаЛига. "Барселона" мавсумдаги тўртинчи Класикода ҳам ғалаба қозонди  461 21:07ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жасур Жалолиддинов эса...  0 20:50Суперлига. "Машъал" ва "Қизилқум" жанговар дуранг қайд этди  3 20:34"Рубин" — "Ростов". Таркиблар маълум  0 20:30АПЛ. "Ливерпуль" ва "Арсенал" "Энфилд"да ўзаро куч синашишмоқда (онлайн ҳисоб)  7 20:29Бундеслига. "Байер" — "Боруссия Дортмунд" ўйинида 6 та гол урилди  1 20:21АПЛ. МЮ ва "Тоттенхэм" ўз майдонида мағлубиятга учради, "Ноттингем Форест" "Лестер"га мағлуб эта олмади  0 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" ва "Бодрумспор" ўзаро дуранг ўйнади, Турғунбоев яна захирада қолдирилди  0 19:55Суперлига. "Навбаҳор" ўз майдонида "Хоразм"ни кичик ҳисобда таслим қилди  26 19:30Лерой Сане келажаги бўйича қарор қабул қилди  0 18:46"Барса"га Гримальдо ва Бастони қизиқми?  0 18:08РПЛ. "Акрон" бешта гол урилган ўйинда "Ахмат"ни мағлуб этди, Эсанов эса...  4 18:00АПЛ. "Ньюкасл" ўз уйида "Челси"ни ишончли ҳисобда мағлуб этиб, учинчи ўринга чиқиб олди, "аристократлар" биринчи бўлимда ўн киши бўлиб қолишди  8

Файзулла Қамбаров: «Мураббийлар ишончи кучимга куч қўшмоқда» Янгиликлар

Файзулла Қамбаров: «Мураббийлар ишончи кучимга куч қўшмоқда»

Олий лига тўққизинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Андижон» жамоалари (2:1) учрашувидан сўнг, мезбонлар ҳимоячиси Файзулла Қамбаровнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

— Майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушгандик, — дейди Файзулла Қамбаров. — Аввалига ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқиб, якунда мухлисларимизга ғалаба улашганимиздан хурсандмиз. Жуда қийин ўйин бўлди. Рақиб жамоасида Неманья Йованович каби тезкор ҳужумчини қўриқлаш ва унга имкон қадар майдонда эркин ҳаракат қилишига йўл қўймаслик вазифаси зиммамга юклатилганди. Буни уддаладим, деб ўйлайман.

Олдинги мавсумларда кўпроқ захира ўриндиғидан ўйинга қўшилардим. Бу йилги мавсумдан бошлаб жамоамиз бош менежери ва мураббийлари мени бошланғич таркибда майдонга туширишяпти. Бундай эътибор ва ишонч кучимга куч қўшмоқда. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизга чиройли ва ҳужумкор футбол туҳфа қилишга ҳаракат қиламиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика