UZ

Сўнгги янгиликлар

20:00Суперлига. "Нефтчи" - "Хоразм" 0:0 (матнли трансляция)  4 19:47Анчелотти "Олтин тўп"га муносиб бўлган, лекин қўлга киритолмаган футболчи номини айтди  0 19:20"Антверпен" янги аъзоси Муҳаммадали Ўринбоев: "Ўзбекистонни янада танитишга ваъда бераман!"  11 18:49Расман: Муҳаммадали Ўринбоев – Бельгия клуби футболчиси!  11 18:35Доннарумма Мусиала туфайли психологга мурожаат қилди  2 18:08МЮ ва бошқалар Дуглас Луис учун курашмоқда   0 17:41VAR ишламаган, иккита камерада трансляция қилинган "Динамо" – "Насаф" беллашувидан ГАЛЕРЕЯ  6 17:19Артета янги трансфердан мамнун: "Субименди "Арсенал"га жуда мос келади"  0 16:50"Манчестер Юнайтед" "Палмейрас" ярим ҳимоячисини нишонга олди  1 16:22Ракитич футболчилик фаолиятини якунлади  2 15:59Сон Хён Мин "Лос-Анжелес"га ўтишдан бош тортди  0 15:35"Насаф" ҳақоратли сўзлар ишлатган матбуот ходими вакилини ишдан бўшатди ва жамоатчиликдан узр сўради  19 15:20Расман: "Пахтакор" португалиялик бош мураббий ва унинг ассистентлари ҳамда бразилиялик легионер билан хайрлашди  12 14:57"Андижон" "Насаф" вакилининг ҳақорати юзасидан муносабат билдирди: клуб ПФЛдан чора кутмоқда  22 14:42"Ал Аҳли" Мессини сотиб олмоқчи  4

Файзулла Қамбаров: «Мураббийлар ишончи кучимга куч қўшмоқда» Янгиликлар

Файзулла Қамбаров: «Мураббийлар ишончи кучимга куч қўшмоқда»

Олий лига тўққизинчи туридан жой олган «Қизилқум» — «Андижон» жамоалари (2:1) учрашувидан сўнг, мезбонлар ҳимоячиси Файзулла Қамбаровнинг ўйин ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

— Майдонга фақат ғалаба иштиёқида тушгандик, — дейди Файзулла Қамбаров. — Аввалига ўз дарвозамиздан тўп олиб чиқиб, якунда мухлисларимизга ғалаба улашганимиздан хурсандмиз. Жуда қийин ўйин бўлди. Рақиб жамоасида Неманья Йованович каби тезкор ҳужумчини қўриқлаш ва унга имкон қадар майдонда эркин ҳаракат қилишига йўл қўймаслик вазифаси зиммамга юклатилганди. Буни уддаладим, деб ўйлайман.

Олдинги мавсумларда кўпроқ захира ўриндиғидан ўйинга қўшилардим. Бу йилги мавсумдан бошлаб жамоамиз бош менежери ва мураббийлари мени бошланғич таркибда майдонга туширишяпти. Бундай эътибор ва ишонч кучимга куч қўшмоқда. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар кейинги ўйинларда ҳам мухлисларимизга чиройли ва ҳужумкор футбол туҳфа қилишга ҳаракат қиламиз.

«Қизилқум» ПФК Матбуот хизмати.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика