UZ

Сўнгги янгиликлар

20:50Ибрагимович: "Интер"да бир қоида бор эди: агар кетма-кет икки ўйинда ютқазсак, маошлар кечиктириларди"  1 20:35Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди  148 20:27Суперлига. "Динамо" "Хоразм"ни ишончли тарзда мағлуб этди  10 19:42"Арсенал" тарихий рекорд ўрнатди  1 19:19АПЛда октябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлишга даъвогарлар маълум  5 19:01Ҳоланд, Мбеумо, Тимбер ва бошқалар: АПЛда ой футболчиси аниқланмоқда  2 18:41FIFA U-17 Жаҳон чемпионати расмий тимсоли эълон қилинди  2 18:14"Футбол олами". Ҳакамлар билан боғлиқ баҳс-мунозаралар тинмаётган Кубок финали  9 18:10"Бу фирибгарларнинг найрангими?" "Ноттингем Форест" захира дарвозабони Бразилия терма жамоасидан таклиф олгани ҳақида  0 17:34Ўзбекистон Кубоги финалида ишлаган VAR: "Фикримча, Ресаннинг ҳаракати қизил карточка эди. Бу вазиятда бош ҳакам билан фикримиз икки хил бўлди"  20 17:21Суперлига. 27-тур дисквалификациялари: ОКМК, "Пахтакор", "Бунёдкор", "Навбаҳор" ва "Андижон"да йўқотишлар бор  7 17:05ЎзФҲМ раҳбари: "Ҳакам финалдан 2 кун олдин Термиздаги ўйинда ишлагани кичкина хатолик бўлди. Буни мен бўйнимга оламан"  30 16:43"Пахтакор" – "Бухоро" учрашуви бош ҳаками: "Эҳтиётсизлик натижасида содир этилган қўполлик учун Ресанга сариқ карточка кўрсатдим"  30 16:07Бу қизиқ! "Ливерпуль" истеъдоди 16 дақиқада 2 та қизил карточка олди  2 15:40Манба: "Динамо" етакчиси фаолиятини "Пахтакор"да давом эттириши мумкин  13

Файзиев ва Левченко дебютида дуранг. Фарғона дербисидан қизиқарли 10та факт Янгиликлар

Файзиев ва Левченко дебютида дуранг. Фарғона дербисидан қизиқарли 10та факт

Кеча Суперлиганинг 14-тур учрашувлари давом эттирилди.

Турнинг марказий учрашуви Қаршида "Насаф" ва "Навбаҳор" ўртасида кечган бўлса, Яйпанда "Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашуви яъни Фарғона дербиси бўлиб ўтди. Қуйида мазкур баҳсга доир қизиқарли фактларни келтириб ўтамиз.

 

Қўқон-1912

Анвар Ҳожимирзаев - 55', Андрей Сидоров - 57', Шоҳназар Норбеков - 86'

Суперлига. 14-тур

02/08/2022, 19:00

3
:
3
Тугади

Нефтчи

Шаҳзод Убайдуллаев - 10', Лутфулла Тўраев - 76', Суннатилла Абдуллажонов - 79'

45'
90'
23'  Иван Йосович
46'  Билол Тошмирзаев (Анвар Ҳожимирзаев)
47'  Ойбек Рустамов
52'  Авазхон Маматхўжаев (Андрей Сидоров)
55'  Анвар Ҳожимирзаев
57'  Андрей Сидоров
57'  Шоҳназар Норбеков
86'  Шоҳназар Норбеков
86'  Санат Шихов
10'  Шаҳзод Убайдуллаев
13'  Лутфулла Тўраев
17'  Аббос Ғуломов
20'  Улуғбек Ҳошимов (Муҳсин Убайдуллаев)
46'  Шаҳзод Убайдуллаев (Иззат Абдуллаев)
46'  Ойбек Қиличев (Аброр Исмоилов)
61'  Андрей Мишченко
76'  Лутфулла Тўраев
76'  Иззат Абдуллаев
79'  Суннатилла Абдуллажонов
79'  Иззат Абдуллаев



1. Виталий Левченко "Нефтчи", Даврон Файзиев "Қўқон-1912" бош мураббийи сифатида дебют қилди. 

2. Кечаги тўқнашув жамоаларнинг Суперлигадаги ўзаро 30 учрашуви бўлди. Устунлик "Нефтчи" томонида 20та ғалаба. 

3. "Қўқон-1912" ва "Нефтчи" ўртасидаги учрашувда мухлислар 6та гол гувохи бўлишди. Бундай сермаҳсуллик сўнгги бор 2003 йилги мавсумда қайд этилган, ўшанда "Нефтчи" рақибини 6:2 ҳисобида мағлуб этганди. 

4. 3:3 ҳисоби ўзаро ўйинларда илк бор қайд этилди. 



5. Андрей Сидоров Суперлигада охирги маротаба 2021 йилнинг 27 ноябрь куни "Қўқон-1912" таркибида "Навбаҳор" дарвозасига йўл топган. Орадан 8 ой ўтиб у яна "Қўқон-1912" таркибида гол урди.

6. Шоҳназар Норбековдан бу йил ажойиб старт. Ҳужумчи мавсумдаги илк голини биринчи давранинг биринчи турида АГМКга урган эди. Эндиликда қўқонликлар сафида иккинчи давранинг биринчи ўйинида "Нефтчи"га гол урди.

7. Лутфулла Тўраевнинг фаолиятидаги голлари сони 10тадан ошди. У қўқонликлар дарвозасига 11 голини урди. 

8. "Нефтчи" таркибида майдондан Аббос Ғуломов четлатилди. 2019 йилда Суперлигада дебют қилган Аббос Ғуломов фаолиятидаги биринчи қизил карточкани ишлаб олди. 


9. Шаҳзод Убайдуллаев бу йил "Қўқон-1912"га қарши 2та ўйинда ҳам гол уришга эришди.  Ҳужумчи биринчи даврада "Қўқон-1912"га гол уриб "Нефтчи"га илк ғалабани тақдим қилганди. 

10. Учрашувни 1 622 нафар томошабин стадиондан бевосита кузатди. 


Абдулазиз Искандаров

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: -1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика