UZ

Сўнгги янгиликлар

19:41"Сабаҳ" — "Нефтчи". Таркиблар маълум  0 19:01"Ньюкасл" кейинги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 18:39Суперлига. "Нефтчи" - "Шўртан" (матнли трансляция)  8 18:38Ҳакамларимиз Қозоғистон – Қирғиз Республикаси аёллар терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бошқариб боришади  0 18:10"Реал Мадрид" — "Реал Сосьедад". Таркиблар маълум  2 17:39“CAFA U-17 Championship 2025” бошланмоқда  3 17:22ЦСКА, "Акрон" ва "Рубин" иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  3 16:50АПЛнинг якунланаётган мавсумдаги энг яхши ўйинчиси аниқланди  4 16:21"Футбол олами". Ўзбекистон кубоги 1/8 финал жуфтликлари маълум  1 15:45Ўзбекистон кубоги. 1/8 финал баҳсларининг саналари маълум  6 15:29"Насаф" қизиқарли кечган баҳсда ОКМКни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 15:04"Андижон" "Сурхон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 14:37"Бавария" Вирцнинг трансфери барбод бўлгач, "Манчестер Юнайтед" юлдузини сотиб олмоқчи  12 14:05БАА - Ўзбекистон учрашувига чипталар қачон сотувга чиқади?  10 13:31Ансу Фати янги клубга ўтишга яқин  2

Фахрийлар футболи. “Қўқон-1912” “Нефтчи”ни мағлубиятга учратди Янгиликлар

Фахрийлар футболи. “Қўқон-1912” “Нефтчи”ни мағлубиятга учратди

Теглар :  Қўқон-1912Нефтчи
Бугун Қўқондаги “Марказий” ўйингоҳда фахрий футболчилар ўртасида Республика биринчилиги саралаш мусобақасининг навбатдаги ўйини бўлиб ўтди.

Унда “Қўқон-1912” ҳамда “Нефтчи” жамоалари фахрийлари ўзаро куч синашишди. Ўзига хос “дерби”да жамоалар қуйидаги таркибда майдонда харакат қилишди.
Ўйин ўтган йилги Республика чемпионлари, Қўқонлик фахрийларнинг тўлиқ устунлигида ўтди десак муболаға бўлмайди. Лекин фаргоналик таниқли футболчилар, ўз даврида вилоятимиз мухлисларининг севимли футболчилари бўлган Асад Дўрмонов, Олег Буров, Ноил Губановларнинг ҳали ҳам майдонда чиройли ва аниқ ҳаракат қилаётганлари  мухлисларда яхши таассурот қолдирди. Дербининг биринчи бўлимида ҳисоб очилмаган бўлса, иккинчи бўлимда қўқонликлардан Саид Шокиров хамда Шавкат Жўрабоевлар иккита бир-биридан чиройли голларга муаллифлик қилишди.  Шундай қилиб  фахрийлар ўртасида бўлиб ўтган вилоят дербисида қўқонлик фахрийлар 2:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Эслатиб ўтамиз, қўқонлик фахрий футболчилар ўтган турда  Наманганнинг “Навбаҳор” фахрийларини ҳам худди шундай ҳисобда мағлубиятга учратишган эдилар. “Қўқон-1912” фахрийлари навбатдаги ўйинни сафарда андижонлик фахрий футболчиларга қарши ўтказадилар.

“Қўқон-1912” - “Нефтчи” 2:0
Голлар:
Саид Шокиров, Шавкат Жўрабоев
“Қўқон-1912”: Ф.Мусажонов, А.Ортиқов, М.Мансуров, А.Жоналиев, Ш.Жўрабоев, М.Абдувалиев, А.Ниёзов(С) , И.Мамадиев, А.Отажонов, У.Қувватов, С.Шокиров.
Захирадагилар: Ж.Тожибоев, С.Мелибоев, Б.Абдуллаев, О.Қодиров, Б.Азимов, Н.Хусанбоев, К.Аминов.  
“Нефтчи”:  Б.Шамсиддинов, Г.Раимжонов, А.Дўрмонов, Х.Ахмедов, Ш.Ибрагимов, Қ.Собиров, О.Буров, О.Хўжаев, А.Усмонов, Р.Мирзарахимов.
Захирадагилар: З.Бурхонов, Н.Губанов, А.Шерматов, А.Комилов.

Акрамжон Мамадалиев

Абдусамад Дўрмонов

Олег Буров


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика