UZ

Сўнгги янгиликлар

00:05Суперлига. "Қизилқум" ўз майдонида ғалаба қозонди, "Сўғдиёна" автогол урди, "Динамо" эса сафарда ишончли ҳисобда зафар қучди  0 23:36"Реал" бир неча ҳафтадан бери Салибанинг вакиллари билан музокаралар олиб бормоқда. "Арсенал" ҳимоячиси - испанияликларнинг устувор мақсади  2 23:02А Серия. "Рома" ўз уйида "Фиорентина"ни мағлуб этиб, тўртинчи ўринга кўтарилиб олди, Шомуродов ғалаба голига ассистентлик қилди  44 22:51"Болонья" — "Ювентус". Таркиблар маълум  2 22:27АПЛ. "Челси" ўз уйида ўтган турда чемпионликни расмийлаштирган "Ливерпуль"ни мағлуб этди  21 22:25Бундеслига. "Байер" очко йўқотди, "Бавария" — 2024/25 йилги мавсум чемпиони! Кейнда илк соврин  6 22:21Суперлига. "Динамо" "Шўртан" майдонида ишончли ғалабага эришди  31 22:08Левандовски "Интер" билан баҳсда ҳаракат қилиши мумкин, Бальде эса ўйинда иштирок этмайди  2 21:41"Пиза" 34 йилдан сўнг А Серияга қайтди  7 21:10ОПЛ. "Сумқайит" меҳмонда "Қорабоғ"га мағлуб бўлди, Абдихолиқов тўлиқ ўйнади, Жалолиддинов эса захирадан майдонга тушди  3 21:07"Ювентус" "Манчестер Юнайтед" ўйинчиси билан музокараларни бошлади  3 21:05Суперлига. Навоийда бугун байрам. "Қизилқум" уйга қайтган ўйинда "Навбаҳор"ни мағлуб этди  179 20:35РПЛ. ЦСКА меҳмонда "Ахмат" билан дуранг ўйнади, Файзуллаев тўлиқ ўйнади ва огоҳлантирилди  7 20:02АПЛ. МЮ "Брентфорд"га мағлуб бўлди, "Ньюкасл" ва "Тоттенхэм" ўз ўйинларида дуранг қайд этишди  4 19:55“Сўғдиёна“ Фарғонада иккита гол урган баҳсда “Нефтчи“ 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди  33

Фаррух Зокиров: "Нефтчи"нинг натижасидан қониқдим" Янгиликлар

Фаррух Зокиров: "Нефтчи"нинг натижасидан қониқдим"

Турнир жадвалининг иккинчи ва учинчи поғоналарини банд қилиб бораётган "Пахтакор" ҳамда "Нефтчи" бу турда чинакам "жанг" қилишди.

"Олтин очко"лар рақобати дея таърифланаётган ушбу ўйинларнинг биринчи кунида фарғоналиклар ғолиб бўлишган бўлса, бугунги баҳсда кучлар тенг келди.

Биринчи ўйинда қараганда, иккинчи учрашувда жамоалар анча эхтиёткор тарзда ҳаракат қилишди. Шу сабабли, залга йиғилганлар илк голни узоқ кутишди. Рақибни босим остига олган "Нефтчи" кетма-кет ҳужумлар натижасида ҳисоб очди. Хушнур Эркинов аниқ зарба билан "Пахтакор" дарвозасини нишонга олган бўлса,  Авазбек Абдувалиев ҳам жуда чиройли тарзда гол киритди. 2:0.

Ҳисобда ортда бораётган "Пахтакор" вазиятни ўнглаш йўллари қидирди. Тошкентликлар голдан сўнг ўз дарвозабонларини ўйинчига алмаштириб, беш киши бўлиб ҳаракат қилишни бошлашди. Голдан сўнг сон жиҳатдан устунликка эришган меҳмонлар ўйин борасида ҳам бунинг уддасидан чиқишди ва "Нефтчи" томонидан киритилган голларга 2 марта жавоб қайтаришди. Ҳисоб тенглашгач, ўйин янада қизғин тус олди. Бироқ бу пайтга келиб баҳс деярли якунланиб бораётган эди ва учрашувда бошқа гол киритилмади. Якуний ҳисоб, 2:2 жанговор дуранг!
 
 


"Нефтчи" - "Пахтакор" (2:2) баҳсидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Фаррух Зокиров учрашув борасида гапирар экан, нима учун жамоа ғалаба қозонаётган паллада якуний натижа дуранг бўлгани борасида фикр билдирди

- 2:0 ҳисобида ғалаба қозониб тургандик. "Пахтакор" баҳсни беш киши бўлиб давом эттиришга тушди. Шунинг учун ҳимояга ўтишга мажбур бўлдик, - дея фикр билдирди Зокиров

- Кеча  "Нефтчи" мағлубиятдан ғалаба сари интилганди. Бугун тайёр ғалаба қўлдан чиқди. Нима етишмади ?

- Биз учинчи голни ҳам уришимиз керак эди. Агар яна бир марта рақиб дарвозасини ишғол қилганимизда вазиятни бемалол назорат қилиб, ўйинни якунлардик. Футзалда 5 дақиқа ичида 2 та тўп фарқи бу хеч нарсани ҳал қилмайди. Жанговор ўйин бўлди.

- "Пахтакор" билан Фарғонада битта ғалаба ва дуранг қайд этилди. Натижадан қониқдингизми ?

- Ҳа. "Пахтакор" билан бўлиб ўтган ўйиндаги натижалардан қониқиш ҳосил қилдим.

- "Нефтчи" пешқадамларни мағлуб этмоқда. Бу йигитлар руҳий устунлик беради. Тўғрими?

- Шубҳасиз! Турнир жадвалида биздан олдида бораётган жамоадан икки ўйинда 4 очко оляпмиз. Буни ютуқ дейиш мумкин. Кейинги ўйинларимиз сафарга тўғри келяпти. Ушбу ўйинларга тайёргарликни бошлаймиз. Шу ўринда, ўйин учун  шогирдларимга раҳмат!

Ҳожиакбар Жабборов суҳбатлашди

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика