UZ

Сўнгги янгиликлар

19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  0 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  2 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  3 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12

Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасининг Осиё Кубоги саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилади Янгиликлар

Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоасининг Осиё Кубоги саралаш баҳслари Тошкентда ўтказилади

Фарруҳ Зокиров бошқарувидаги Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси январь ойида 2025 йилги аёллар футзали бўйича Осиё Кубоги саралаш баҳсларида иштирок этишидан хабарингиз бор.

Жамоамиз жой олган "C" гуруҳи баҳслари жорий йилнинг 11-19 январь кунлари Тошкент шаҳридаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтказилади. Саралаш натижаларига кўра, тўрт гуруҳда дастлабки икки ўринни эгаллаган жамоалар ва энг яхши битта 3-ўрин соҳиби 2025 йилнинг 7–18 май кунлари Хитойда ўтказиладиган қитъа мусобақасининг финал босқичига йўл олади. Ўзбекистон аёллар футзал терма жамоаси саралаш босқичидаги иштирокини 2-турдан бошлайди.


2-тур

13 январь | 15:00

Филиппин — Ўзбекистон 


3-тур

15 январь | 18:00 

Ўзбекистон — Кувайт


4-тур

17 январь | 18:00

Австралия — Ўзбекистон 


5-тур

19 январь | 18:00

Ўзбекистон — Туркманистон


Маълумот ўрнида, футзал бўйича аёллар Осиё Кубогида дастлабки уч ўринни эгаллаган жамоалар 2025 йилнинг ноябрь – декабрь ойларида тарихда илк бор ташкил этилаётган футзал бўйича ФИФА аёллар Жаҳон чемпионатида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика