Футзал бўйича Осиё Кубоги саралаши. Бугун Ўзбекистон ТЖ навбатдаги ўйинини ўтказади

Eldor Akmurzayev
11 апр 2022, 08:05
Ўзбекистон футзал термаси Бишкекда Осиё Кубоги саралаш баҳсларида қатнашмоқда.

Баҳодир Аҳмедов шогирдлари илк турда Непални 5:1 ҳисобида таслим этишди. Бугун, 11 апрел куни эса вакилларимиз Афғонистонга қарши баҳс кутмоқда. ЎФА матбуот хизмати хабар беришича. учрашувда футзалчиларимиз тўлиқ кўк либосда, дарвозабонимиз эса сариқ либосда ҳаракатланади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 13:00 да старт олади.

Эслатиб ўтамиз, рақиб илк турда Тожикистон билан жанговар дуранг ўйнади – 4:4.

Ўхшаш янгиликлар


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›