UZ

Сўнгги янгиликлар

13:19"Челси" КЖЧ учун қайдномасини эълон қилди  0 12:51Дунёнинг энг кучли футбол лигалари эълон қилинди. АПЛга қайси лига рақобатчи?  5 12:26Англия терма жамоаси тарихда илк бор Африка жамоасига мағлуб бўлди  3 12:02ЖЧ саралаш учинчи босқич якунлари. Тўртинчи босқич қачон бўлади?  14 11:36Доннарумма ПСЖни тарк этиши мумкин. Клуб янги шартнома бўйича келишувга эриша олмади  6 11:02“Бавария“ Испания МТЖ аъзосини сотиб олмоқчи  0 10:36“Бетис“ Антони бўйича МЮга таклиф билан чиқди  0 10:10“Бавария“ футболчиси фаолиятини “Ал Насср“да давом эттириши мумкин  0 09:45“Интер“нинг клублар ўртасидаги ЖЧга қайдномаси маълум  1 09:17Саудия Арабистонликлар яна бир топ мураббийни лигага олиб келишмоқчи  2 08:49“Ювентус“ мураббий борасида бир қарорга келди  1 08:20ПСЖ 2025/26 йилги мавсум учун уй либосини тақдим этди  0 07:52Трнет Александер-Арнольднинг “Реал“даги рақами маълум  5 07:25АПЛ жамоаси Родриго билан музокараларни бошлади  4 00:30Неъматилло Қуттибоев: "Омад сабабли ғалаба қозондик деб ўйлайман"  0

Фаррух Шотурсуновнинг дубли "Машъал"га ғалаба келтирди Янгиликлар

Фаррух Шотурсуновнинг дубли "Машъал"га ғалаба келтирди

Фарғона шаҳрида “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017”да иштирок этаётган "Машъал-2" жамоаси бугун 3-турда “Қўқон-1912-2” жамоасига қарши ўтказиб 2-1 ҳисобида ғалаба қозонди.

Ҳар икки жамоа ўйинни эҳтиёткорлик билан бошлашди. «Машъал» жамоамизнинг биринчи ҳужумидаёқ вазият гол билан якунланиши мумкин эди.  Кичик «Газчилар»нинг берган зарбасини рақиб дарвозабони маҳорат билан бартараф этди. Биринчи бўлим ўрталарига келиб, устунлик секин-аста рақиб томонига ўтди. Қўқонликлар “Газчилар” дарвозаси олдида кетма-кет ҳужумлар ташкил этишди. Аммо барча уринишлар бесамар якунланаверди. 30-дақиқада «Машъал»  ҳужумчиси Фаррух Шотурсунов дарвозабон билан бирга – бир вазиятга чиқиб бориб, ҳисобни очишга муваффақ бўлди. Орадан уч дақиқа ўтиб, мувозанат тикланди. Рақибларимиз футбочиси илдамроқ ҳаракат қилган, Андрей Сидиров  дарвозамизни ишғол этди. Биринчи бўлим шу ҳисобда интиҳо топди.

Иккинчи бўлимда “Машъал” жамоамиз ўйинни  яхши бошлашди. 62-дақиқа рақибиларимиз дарвозамиз олдида хавфли вазият вужудга келтиришди. Ориф Мамажоновнинг зарбасидан кейин посбонимиз тўпни ўшлаб олишда хатоликка йўл қўйди. Аммо тезда хатосини тўғирлади. 69-дақиқага келиб пеналти тепиш ҳуқуқига эга бўлдик, Шотурсуновнинг ўн бир метрли нуқтадан берган зарбасини Абдуллаев қайтарди. Аммо қайтган тўпни Фаррухнинг ўзи дарвозага аниқ йўллаб, жамоасини яна олдинга олиб чиқди.

Учрашув шу ҳисобда якун топди. "Машъал" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди.

 “Вилоят Ҳокими Кубоги-2017” “Д” гуруҳи

3-тур
“Машъал-2” – “Қўқон-1912-2” – 2:1 (1:1)
Голлар:
Фаррух Шотурсунов-30, 69. – Андрей Сидиров-33.

“Машъал-2”: 35. Жавоҳир Ильясов, 33. Шаҳзод Абдураҳимов, 2. Искандар Шойқулов, 8. Мирзакамол Камолов, 29. Жамолиддин Убайдуллаев, 17. Владислав Павленко, 13. Шаҳзод Шайманов, 19. Мақсад Муҳаммедов, 27. Фаррух Шотурсунов, 6. Аббос Амонов, 96. Шохрух Достонов.
Захира: 30. Ботир Носиров, 9. Хумоюн Муртазоев, 28. Марадона Сафаров, 22. Жонибек Мирзақулов, 55. Аваз Агалиев.

“Қўқон-1912-2”: 30. Ислом Абдуллаев, 6. Ислом Каримов, 8. Иброҳим Раҳимов, 10. Иқбол Маликжонов, 11. Иброҳим Мухторов, 14. Муҳаммаданас Ҳасанов, 15. Маъруф Зокиржонов, 17. Андрей Сидоров, 19. Шохрух Холматов, 22. Ориф Мамажонов, 27. Исмоил Охунжонов.
Захира: 1. Сухаил Жумабоев, 2. Рамзбек Исақов, 4. Сардор Исақов, 5. Дониёр Тўлашев, 21. Достон Мелиқўзиев, 25. Дилшод Баратов, 26. Иброҳим Аҳмаджонов.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика