Фаррух Шотурсунов «Андижон»да
02 мар 2017 19:15
Янгиликлар
Фаррух Шотурсунов «Андижон»да
Аввал хабар берганимиздек, шу кунларда таркибга ҳужумчи келиб қўшилиши кутилаётган эди.
Якунда бу - Фарруҳ Шотурсунов бўлиб чиқди. Иқтидорли футболчи куни-кеча «Андижон»дан тушган таклифни қабул қилиб, клуб ихтиёрига етиб келди. Айни дамда Шотурсунов машғулотларда иштирок этмоқда. Бугун «Норин»га қарши баҳсда мураббийлар Фарруҳни иккинчи бўлимда майдонга туширди. Ўз навбатида ҳужумчи аввалига битта голли пас ошириб, кейин ўз ҳисобига дубл ёздириб қўйди.
Андижонлик мухлисларга яхши маълумки, Фарруҳ Шотурсунов 2015 йилги мавсумда ҳам «Андижон» учун тўп сурганди. Унинг сўнгги жамоаси Бекободнинг «Металлург» клуби бўлганди.
"Андижон" матбуот хизмати

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Жирона" "Барселона"ни мағлуб этди! Ямалда омадсиз пенальти, якунда эса муштлашув
ЕЧЛ. Винисиуснинг ягона голи "Реал"га "Бенфика" устидан ғалаба тақдим этди. Моуринью четлатилди
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги илк ғалабасини тантана қилди, аммо юришини гуруҳ босқичида якунлади
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Фикрлар