UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Суперлига. "Насаф" ўз майдонида "Қўқон-1912"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  45 20:23"Ўзбекистон бу салоҳияти билан 3-4 маротаба Жаҳон чемпионатига чиқиши керак эди" — Қозоғистонлик журналист Ербол Каиров билан интервью   5 19:55Сульшер Европа жамоасида иш бошлаши мумкин  1 19:27"Барселона" ҳимоячиларидан бирига янги шартнома тайёрламоқда  1 19:01Манба: Германия клуби "Сўғдиёна" футболчисига қизиқмоқда  5 18:40Айбек Нурбаев: "Жайхун" футболчилари маҳаллий болалардан тузилган, аксарияти энди футболга қадам босган"  0 18:28Ўзбекистон футзал терма жамоаси Қозоғистон устидан ғалабага эришди  4 18:15Артём Петросян: "Бу ғалаба "Олимпик-MobiUz" билан ўйин олдидан руҳий томондан ишонч бағишлайди"  1 17:45Тимур Кападзе Патрик Клюйверт ўрнини эгаллаши мумкин  25 17:24Про лига. Аутсайдерлар тўқнашувида "Олимпик" устун келди  2 16:39"Интер" Англия терма жамоаси ҳимоячиси учун "Ливерпуль" билан курашмоқда  1 16:10Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Японияни мағлубиятга учратди  8 15:46Эксперт фикри. Суперлига 25-тур бошланмоқда. "Насаф" чемпионлик учун яна бир қадам ташлайдими?   6 15:20"Манчестер Юнайтед" афсонаси клубнинг ёзги трансфер кампаниясини танқид қилди  1 14:05"Рома" янги стадионга эга бўлади. Бунга Евро-2032 мезбонлиги сабаб бўлмоқда  2

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик" Янгиликлар

Фарруҳ Зокиров: "Реализация борасида оқсадик"

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:

"CAFA WOMEN'S FUTSAL CHAMPIONSHIP-2023" мусобақаси биринчи тури доирасида Тожикистон устидан қозонилган йирик ғалабадан кейин терма жамоамиз устози Фарруҳ Зокиров ўз фикрлари билан ўртоқлашди:


"Биринчи ўйинлар ҳар доим ҳаяжонли бўлган. Шунга қарамай, ғалаба қозонишни уддаладик. Кўпроқ гол уришни хоҳлагандик. Гувоҳи бўлганингиздек, шунга яраша вазиятлар ярата олдик. Аммо қизлар реализация борасида оқсашди. Кейинги ўйинларгача бунинг устида ишлаймиз.

— 2-тур баҳслари эртага ўтказилади. Қизлар тикланишга улгуришадими?

— 24 соат менимча етарли бўлса керак. Бугун аксар етакчиларга кўпроқ дам бердик. Агар ўйин Эрон билан бўлса, тўртликлар бошқача шаклда бўлиши мумкин эди. 

— Ўзбекистон бор потенциалини кўрсатдими?

— Йўқ. Бу ҳали ҳаммаси эмас. Биринчи ўйин бўлгани учун баъзи хатолар ҳам кўзга ташланган бўлиши мумкин. Ўйиндан ўйинга кучайиб борамиз.

— Голларнинг аксари биринчи бўлимда киритилди...

— Чунки танаффусдан кейин рақибимиз ўз хатоларини англади ва пастроққа тушиб ҳимояланишни бошлади.

— Залда мухлислар кўпайишини хоҳлармидингиз?

— Албатта. Келаси баҳсларга кўпроқ ишқибозларни кутамиз. Чунки уй ўйинларида бу жамоага жуда қўл келади ва мунтазам олдинга боришга ундайди.

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган Умида Зоирова жамоа номидан келаси ўйинларда янада сифатлироқ футбол кўрсатилишини ваъда қилди:

"Ўйин аввалида бироз қийналдик. Кейинроқ тайёрлаган режаларимизнинг барчасини амалга ошира олдик. Биринчи ўйин бўлгани учун бироз қийналган бўлишимиз мумкин. Лекин кейинги ўйинларда янада сифатлироқ ўйин кўрсатишга ваъда берамиз".

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика