Тожикистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистонга раҳмат"
30 янв 2023 16:16
Янгиликлар
Тожикистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистонга раҳмат"
"Оғир ўйин бўлди. Рақиб ҳам 3-ўрин учун бор кучи билан ҳаракат қилди. Шунга қарамай, ғалаба қозонганимиздан хурсандман. Ўзбекистонга меҳмондорчилик учун ташаккур айтаман. CAFA мутасаддилардан эса келгуси мусобақаларда ўйинлар тақвимига жиддийроқ ёндашишни сўраган бўлардим".

Шунингдек, учрашувнинг энг яхши ўйинчиси сифатида эътироф қилинган тожикистонликлар сардори Мадина Фозилова ҳам ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
— Аввало, ғалабадан хурсандлигимни айтишим керак. Икки мағлубиятдан бироз тушкунликка тушиб қолган эдик. Қизлар билан 3-ўйинни ютиб, уйга медал билан қайтишга аҳдлашдик. Шукр, уддалай олдик.
— Сиз учун қайси ўйин нисбатан қийин бўлди?
— Ўзбекистонга қарши оғир ўйиндан кейин дам олмасдан Эрон қаршисига чиқишимизга тўғри келди. Шунинг учун 2-тур энг қийини эди, дея оламан.
"CAFA Womenʼs Futsal Championship-2023". Тожикистон учинчи бўлди
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Умтити Месси ҳақида: "Фақатгина Месси ўйинни ёлғиз ўзи ютишга қодир эди"
Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди
"Ал Иттиҳод" Салоҳнинг агенти билан музокаралар олиб бормоқда
Кроос Саудия Арабистони лигасини танқид қилди: "Роналдусиз уни яна унутишади"
Фикрлар