UZ

Сўнгги янгиликлар

10:42ОЧЛ-2. "Андижон"нинг рақибида жамоани ким бошқаради?  1 10:26"Атлетик" бош мураббийи: "Агар "Арсенал" Ла Лигада ўйнаганида, қаторасига 10 марта чемпион бўларди"  3 10:11"Пахтакор" – "Нефтчи" ва бошқа учрашувлардаги хатолар. Суперлиганинг 21-турида ҳакамлик таҳлили  1 09:58Аморимнинг хайдалиши "Манчестер Юнайтед"га қанчага тушиши ҳисоблаб чиқилди  3 09:30Равшан Мухадов: “Турнирда кучсиз жамоа йўқ”  4 09:02Максим Шацких: “Рақибни ҳурмат қиламиз, лекин қўрқмаймиз. Бу ерга дуранг учун келганимиз йўқ, ғалаба учун ўйнаймиз”  5 08:35Мессининг ажойиб ҳаратлари "Интер Майами"га ғалаба тақдим этди  3 08:09ОЧЛ 2. "Андижон" мусобақадаги ўз "юриши"ни бошлайди  26 08:02Элит ОЧЛ. "Ал Ҳилол" мусобақани ғалаба билан бошлади  2 06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  22 02:05ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни мағлубиятга учратди  115 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  2 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  27 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0

Мафтуна Жонимқулова: “Бизга тажриба етишмади” Янгиликлар

Мафтуна Жонимқулова: “Бизга тажриба етишмади”

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Тошкентда ўтказилган "CAFA Womenʼs Futsal Championship-2023" мусобақасида 2-ўринни эгаллаганидан хабардорсиз.

3-тур доирасида Эрон қарши ўтказилган ўйиндан кейин жамоамизнинг асосий посбони Мафтуна Жонимқулованинг мусобақа ҳақидаги фикрлари билан қизиқдик.

“Турнир яхши ўтди. Олдинги йилга нисбатан яхшироқ қатнашдик. Ҳал қилувчи баҳсда бизга тажриба етишмади, деб ҳисоблайман. Чунки форслар таркибида профессионал футзалчилар тўп тепяпти. Биз эса фақат терма жамоа йиғилган пайтда футзал ўйнаш имкониятига эгамиз. Шунга қарамай, кучли рақибни анча қийнадик. Ғалаба қозонишимиз ҳам мумкин эди. Бироз омад етишмади”, — дейди 23 ёшли дарвозабон. 

— Катта футболдан келиб, бирданига паркет устида ўйнаб кетиш қийин бўлса керак...

— Албатта. Ташқаридан бир хилдек кўриниши мумкин, лекин футзал ва футбол орасида жуда катта фарқ бор. Бизда чемпионат йўқ. Барча қизлар мусобоқага 10 кунлик тайёргарлик билан иштирок этишди.

— Жамоамиздан турнир давомида энг фаол бўлган футзалчи сифатида кимни кўрсатасиз?

— Бу жамоавий спорт бўлгани учун кимнидир ажратиб кўрсатмайман. Ҳамма қўлидан келганча ҳаракат қилди.

— “Севинч” 3 йиллик танаффусдан кейин Олий Лигани ютди. Чемпионлик ёқимли бўлдими?

— Раҳбарият ўтган йил бошидаёқ олдимизга биринчи ўрин вазифасини қўйган эди. Оғир мавсум бўлди. Қийин ўйинлар, жароҳат ва йўқотишлар бўлди. Шунга қарамай “Олтин дубль” соҳибига айландик. Узоқ кутилган ғалаба ёқимли бўлар экан.

— Келаётган мавсумда жамоанинг амбициялари ўзгармайдими?

— Йўқ. Биз ҳар доим энг яхшиси учун курашамиз. Чемпион бўлишдан кўра, уни сақлаб қолиш қийинроқ. Шу томондан жуда қизиқарли мавсум бўлса керак. Бундан ташқари, чемпионлар лигаси баҳсларида қатнашамиз. Бу ҳам ўзига хос мотивация беради...

Маълумот учун, Мафтуна Жонимқулова 1999 йил Қарши шаҳрида туғилган. У 2010 йилдан (11 ёш) "Севинч" клуби аъзоси ҳисобланади.

Муаллифнинг телеграмдаги канали → ФР| футбол АНАЛИЗИ

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика