Родри "Реал"га қарши ўйин олдидан: "Улар охирги 6-7 та Класиконинг фақат биттасида ғалаба қозонишди ва энди реванш олишни хоҳлашмоқда"

Aslanov Jasurbek
24 окт 2026, 13:13
"Барселона" ярим ҳимоячиси Родри "Реал"га қарши Класико олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

Ла Лиганинг 10-туридан ўрин олган учрашув якшанба куни "Камп Ноу" стадионида бўлиб ўтади.

"Ҳа, Парижда муваффақиятсизликка учрадик (ЧЛда "ПСЖ"дан 2:4 ҳисобида мағлубият — Спортс), аммо биз аввалги кайфиятни ва шу руҳда давом этиш — ўз ишимизни яхши бажариш истагини сақлаб қолдик.

"Реал"нинг ўйин услуби бизникидан фарқ қилади, аммо рақобат руҳи доимо мавжуд, айниқса бундай ўйинларда, шу сабабли мадридликлар бор кучини ишга солишини кутмоқдамиз.

Ўйлашимча, охирги 6-7 та Класиконинг фақат биттасида улар ғалаба қозонишди, шунинг учун энди улар реванш олишга чанқоқ", — деди Родри.

Ўхшаш янгиликлар

Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Marca