Фарруҳ Сайфиев: "Насаф" шу таркиби билан ҳам кўп жамоаларга бош оғриқ бўла олади"
06 мар 2021 22:17
Янгиликлар
Фарруҳ Сайфиев: "Насаф" шу таркиби билан ҳам кўп жамоаларга бош оғриқ бўла олади"
Ўзбекистон Суперкубогидан ўрин олган "Пахтакор"– "Насаф" ўртасидаги учрашувдан сўнг ғолиб жамоа футболчиси Фарруҳ Сайфиев фикрларини билдириб ўтди.
"Албатта, соврин ютиш ҳар доим ёқимли. Кучли рақибга қарши уйнадик. Химояда тартибли ҳаракат қилдик, деб бемалол айта оламан. Вазиятдан фойдаландик ва гол урдик. Суперлига биринчи турида Қаршида бизни анча қийин уйин кутмоқда. "Насаф" шу таркиби билан ҳам кўп жамоаларга бош оғриқ бўла олади. Таркибда иштиёқи баланд, ёш футболчилар йиғилган. Рўзиқул Бердиев ёшларни қандай уйнатишни биладиган кучли мураббий саналади.
Узоқ йўл босиб келган мухлисларга алоҳида миннатдорчилик билдираман", – дейди Сайфиев.
Абдулазиз Искандаров ёзиб олди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Cуперлига. "Нефтчи" Фарғонада "Сурхон"ни мағлуб этиб, чемпионлик учун курашни давом эттирадиган бўлди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди
ЎзФҲМ Найим Қосимовга финалдаги ҳаракатлари учун неча баҳо қўйгани маълум
Фикрлар