UZ

Сўнгги янгиликлар

23:06"Сассуоло" — "Интер". Мхитарян, Алексис ва Лаутаро асосий таракибда  0 23:04Иван Бошкович: "Ўйин вақтидаги эмоциялар нормал ҳолат"  0 23:00Саудия Арабистони чемпионати. Роналду ва Мане бошчилигидаги "Ал Насср" ўз уйида "Ал Веҳда"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  0 22:35Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 22:30Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 22:29Анчелотти Гюлер ҳақидаги саволга кескин жавоб қайтарди  2 22:15ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 21:58"Боруссия" футболчиси оғир вазн сабаб клубдан кетади?!  2 21:30АПЛ. "Манчестер Сити" ўз майдонида "Вулверхэмптон"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  8 21:30Ла Лига. "Барселона" "Жирона" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  15 21:16Ла Лига. "Реал" ўз уйида йирик ғалабага эришди  11 20:57Беларусдаги футбол ўйини 50:0 ҳисобида якунланди  5 20:35Суперлига. "Сўғдиёна" пешқадам "Андижон"ни "Бобур Арена"да мағлубиятга учратди  89 20:30АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 20:18"Манчестер Сити" етакчиларидан бири Саудия Арабистони чемпионатига ўтиш вариантини кўриб чиқмоқда  2

Фарҳод Тожиевнинг даволаниши тахминан 20 кунга чўзилади Янгиликлар

Фарҳод Тожиевнинг даволаниши тахминан 20 кунга чўзилади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳужумчиси Фарҳод Тожиев жароҳат олгани туфайли яқин 20 кунни майдон ташқарисида ўтказади.
Футболчи 31 июль куни бўлиб ўтган “Локомотив” – “Бунёдкор” баҳсида оғир жароҳат олиб майдон тарк этганди. Кейинчалик унинг ўрнига Иван Нагаев туширилди.

Бизга маълум бўлишича, Тожиевнинг жароҳати унчалик жиддий эмас. Унинг суяк тизимида ҳеч қандай синиш йўқ, фақат оёғининг жароҳатланган қисми қон қуйилиши натижасида шишиб, кўкариб кетган, холос. Тожиевларнинг кичиги яқин ўн кунни даволаниш билан ўтказади, кейин эса тахминан яна шунча кун тикланишга кетади. Катта эҳтимол билан ҳужумчи август ойининг иккинчи ярмида майдонга қайтиши кутилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, 14 август бўлиб ўтадиган Ўзбекистон  Туркия ўртоқлик учрашувига Фарҳод Тожиев ҳам таклиф олган. Бироқ жароҳат сабаб футболчи ушбу ўйинда майдонга туша олмайди.

FIFA.UZда олий лигада ёзда содир бўлган трансферларни қўшдик. ПФЛ клубларга 10 август кунига қадар рўйхатдан ўтказиш имконини бергани учун якуний трансферлар кейинги ҳафта сайтга жойланади. Олий лигада 6та трансферни амалга ошириш имкони борлигини эслатиб ўтмоқчимиз. 14-тур учун дедлайн 4 август куни соат 12:00 да тугайди. Шошилинг.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика