UZ

Сўнгги янгиликлар

23:05РПЛ. ЦСКА кутилмаганда турнир пешқадами "Зенит"ни меҳмонда таслим этди, Файзуллаев эса...  3 22:45"Милан" — "Кальяри". Элдор Шомуродов асосий таркибдами?  9 22:43Тимур Кападзе: "Ёмон ўйнамадик, аммо хатоларимиз туфайли мағлубиятга учрадик"  2 22:28"Башундара Кингс" — Бангладеш чемпиони! Жамоа таркибида икки ўзбекистонлик ўйнайди  2 22:19Максим Шацких: "Ҳар бир учрашувда омадсизликка дуч келмоқдамиз. Бугун Саитов кутилмаганда жароҳат олди"  8 22:14"Ал Ҳилол" — Саудия Арабистони чемпиони! Жамоа 19-бор мамлакат титулига эга чиқди  1 22:03Эрон Про лигаси. "Персеполис" меҳмонда ишончли ғалабага эришди ва вақтинчалик биринчи ўринга кўтарилиб олди  0 21:55Де Йонг "Барселона"дан кетадими?!  1 21:30Ла Лига. "Реал" "Гранада" меҳмони бўлмоқда (онлайн ҳисоб)  3 21:30АПЛ. "Ноттингем Форест" ўз уйида "Челси" билан ўйнамоқда (онлайн ҳисоб)  4 20:58"Металлург" футболчиси пенальтидан гол ура олмаган баҳсда "Қизилқум" билан дуранг қайд этилди  3 20:53Суперлига. Учрашувнинг сўнгги ўн дақиқасида учта гол киритилган баҳсда «Пахтакор» «Олимпик»ни мағлуб этди  71 20:18Манба: Модрич мавсум сўнггида "Реал"дан кетади, унинг рақамини эса Мбаппе олади  9 19:58"Зенит" - ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибдами?  6 19:45"Гранада" - "Реал". "Қироллик клуби" таркиби билан танишинг  2

Фарҳод Нишонов: "Ўйинолди жараёнларда ўнг қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди" Янгиликлар

Фарҳод Нишонов: "Ўйинолди жараёнларда ўнг қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди"

Про-лиганинг 2-туридан ўрин олган "Дўстлик" - "Олимпик Мобиуз" (1:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Фарҳод Нишонов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қийин ўйин ўтказдик. Ўтган турда ютқазиб қўйганимиз жамоамиз йигитларига қаттиқ таъсир қилганди. Бугунги мақсад фақат ғалаба эди. Йигитлар характер кўрсата олишди, якунда ғалабани тантана қилдик. Жамоага ғолиблик руҳиятини сингдириш асосий мақсадларимиздан ҳисобланади.

- Қанот вингерларида тезлик ва тажриба етишмагандек кўринди. Ҳужумлар асосан марказдан ташкил этилди. Бу кўрсатмамиди ёки ўйинга танланган услубми?

- Йўқ, бу ўйиндан келиб чиқиб юзага келган вазият. Жараённинг боришига қараб шундай ўйин кўрсатдик. "Дўстлик"нинг ўйинларини кўриб чиққанмиз, уларда тезкор футболчилар бор эди. Қўшимча ўрнида, ўйинолди жараёнларда қанот ҳимоячимиз ўзини ёмон ҳис қилди.

- Ҳозир ҳолати яхшими?

- Ҳа, қўрқадиган жойи йўқ. Кейинги ўйинга тайёр бўлади. Унинг ўрнига бошқа футболчини туширдик, ўзини яхши кўрсатди.

- "Дўстлик" биринчи бўлимда 2 та яхши вазиятга эга бўлди. Шу ҳолатларда жамоангиз ҳимоя чизиғида палапартишликлар бор экандек кўринди...

- Таркибимиз ёш, асосан 2006-2007 йилларда туғилган футболчилар ўйнаяпти. Кейин улар турли академиялардан жалб этилган. Ўзаро бир-бирларини тушунишга вақт керак. Кейин бу ёшдаги футболчиларда ҳаяжон ҳам кучли бўлади.

- Ўша вазиятларда гол бўлмагани омад билан боғлиқми?

- Футболда омаднинг ўрни ҳамиша муҳим. Бироқ, ўша вазиятларда дарвозабонимиз яхши ҳаракат қилди. Тўғри жой танлагани боис рақиб ҳужумчисида саросима кўзга ташланди, аниқ ҳаракат қила олмади.

- Жамоангиз таркиби ёш футболчилардан иборат. "Қўқон-1912", "Бухоро", "Машъал", Шўртан" каби тажрибали футболчилари бор бўлган жамоаларга қарши қанчалик жиддий кураша оласизлар?

- Таркибимиз ёш экани тўғри. Биз майдондан ташқарида бу жамоаларни ҳурмат қиламиз. Суперлига вазифаси қўйилган клублар. Майдонда ҳар бир рақибга қарши ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Рейтинг:    

Фикрлар

   
20 мар 22:40:45
Jamshid Abdusamadov
Команда зур уйнашди. Далер Тухсанов дегани алохида ажралщи
championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика