UZ

Сўнгги янгиликлар

13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  1 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  2 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  1 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  6 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  8 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  8 09:37Расман: “Барселона“ Флик билан шартномани узайтирди  3 09:08Ангелос Постекоглу: “Мен ҳали ҳам нима бўлганини тушунишга ҳаракат қиляпман“  8 08:40Sofascore. “Ал Фейҳа“ мағлуб бўлди, Шукуров эса  2 08:12Аморим кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  13 07:45Sofascore. Финални энг ёмон ўйинчиси ким бўлди?  5 07:17Европа лигаси. Финалнинг учрашувнинг "man of the match"и маълум  13 01:59"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед"ни мағлуб қилиб, Европа лигасида ғолиб чиқди! Энди лондонликларда ҳам соврин бор!  98

Фарҳод Магометов: «Мураббий алмаштираверадиган клуб вақтдан ютқазади» Янгиликлар

Фарҳод Магометов: «Мураббий алмаштираверадиган клуб вақтдан ютқазади»

2 август куни Ўзбекистон чемпионати олий лига баҳсларининг иккинчи давраси старт олди.

Ушбу ҳафта бошида эса жамоалар 17-тур ўйинларига якун ясаб беришди. «Правда Востока» нашри ижодкорлари Профессионал футбол лигаси бош директори Фарҳод Магометовни суҳбатга чорлаб, турли фактлар ва рақамлар билан боғлиқ саволларга жавоб олишди.

- Фарҳод Абдувалиевич, статисларнинг таъкидлашларича, жамоа-лар ёзги танаффусга қандай кўрсаткич билан чиқишган бўлса, кузда «жўжалар»ни худди шундай ҳолатда «санашар экан». Бу фикрга қўшиласизми?

- Шундай деса ҳам бўлади. Турнир жадвалининг юқори қисмидан жой олган клублар етакчилик позициясини сақлаб қолишса, аутсайдерлар ўртасидаги интрига сўнгги турга қадар давом этади. Мисол учун, ўтган мавсум чорасиз қолгандек туюлган «Бухоро»нинг элитада жон сақлаб қолиши-ю, Самарқанднинг «Динамо» клуби биринчи лигага тушиб кетишини ҳеч ким олдиндан тахмин қилолмаганди.

- «Насаф»да бироз пасайиш кузатилган бўлса, «Металлург» сезиларли равишда ўсишга эришиб, амалдаги чемпион «Пахтакор»ни ҳам ортда қолдирмоқда. Бундай кескин ўзгаришларнинг сабаби нимада?

- Қаршиликлар, мана бир неча йилдирки, биринчи ўринни эгаллашга ҳаракат қилишмоқда. Аммо ҳар сафар нимадир етишмайди. Асосийси, захира ўриндиғининг камтарона эканлиги панд бермоқда. Марафон масофасини фақатгина 15 нафар футболчи билан босиб ўтиш қийин. Асосий юмуш жамоа етакчиси Артур Геворкян зиммасига юклатилди, тактик режаларнинг айнан туркманистонлик легионер орқали амалга оширилиши уни ҳолдан тойдирди. Тўққиз ой мобайнида спорт формасини бир хилда ушлаб туриш имконсиз. Геворкяннинг ўйинидаги пасайиш жамоа натижаларига ҳам таъсир кўрсатмоқда. Бироқ шунга қарамай, «Насаф»нинг ўйини менга ёққани, ОЧЛда ижобий таассурот қолдирганини ҳам қўшимча қилмоқчиман.

- Кечирасиз, гапингизни бўламан: Геворкян ёзги таътил пайтида бошқа клуб - «Локомотив» сафига ўтди. Ушбу омилга таяниб фикр юритсак, энди «Насаф» совринлар учун курашдан чиқиб кетиши мумкинми?


- Мазкур жамоани истеъдодли мураббийларимиздан бири Рўзиқул Бердиев бошқармоқда. Бу мутахассиснинг мавжуд вазиятдан оқилона тарзда чиқиб кетишига ишончим комил. Ҳозирга келиб, клуб мактаби тарбияланувчилари орасидан энг иқтидорлиларини танлаб, таркибга жалб этмоқда. Қолаверса, трансфер ойнаси очиқлигидан унумли фойдаланди - хориждан футболчилар олиб келинди. Ғолиблик руҳияти йўқолмайди. Албатта, айрим жиҳатлар бўйича ўзгаришлар қилишга тўғри келади. Асосийси, клуб ажойиб инфратузилмага эга. Жамоа ихтиёридаги замонавий ўқув-машғулот базасига Европанинг анча-мунча етакчи жамоалари ҳам ҳавас қилишса арзийди. Қаршиликларда ўйин потенциалини кучайтириш учун асослар етарли.

- Давом этамиз... «Металлург». Бекободликлар ниманинг ҳисобига муваффақият қозонишмоқда?


- Яна ўша гап - ажойиб мураббийлар штаби. Рустам Мирсодиқовнинг ёнида, мана бир неча йилдирки, ёш мутахассислар меҳнат қилишмоқда. Уларнинг аксарияти ҳам клуб, ҳам миллий термадаги ўйинлари орқали мухлислар орасида танилиб улгуришган. Хусусан, Февзи Давлетов 1994 йили Хиросима(Япония)да бўлиб ўтган Осиё ўйинлари чемпиони ҳисобланади. Қолаверса, «Металлург»нинг асосий таркиби ўзгаришлардан холи экани ҳам бекободликларнинг ижобий натижаларга эришишларида асқотмоқда.

- «Пахтакор»даги пасайиш нима билан боғлиқ?


- Кутилмаган ҳолат рўй берди. Ваҳоланки, жамоа таркибида истеъдодли футболчилар жамланишган. «Пахтакор» вакилларини барча термаларда кўриш мумкин, кўплаб мусобақаларда иштирок этишмоқда. Иқтидорли ёшлар бисёр. Афтидан, жамоанинг ички муҳитида қандайдир муаммо борга ўхшайди. Қолаверса, ўйинчиларнинг ҳам шон-шуҳратга руҳан тайёр эмасликлари кўриниб қолди. Демак, улар ҳали профессионалга айланиб улгуришмаган.

- «Бухоро» ва «Қизилқум»да юлдузлар йўқ, аммо уларнинг натижалари чаккимас. Бу жамоалар мухлис тўплаш борасида ҳам етакчилар қаторида боришмоқда. Навоийдаги «Ёшлар»  аренаси деярли 100 фоизга, Бухородаги стадион эса 89 фоизга тўлмоқда. Томошабинлар ташрифи ёмон эмас.


- «Тўй бўлса, мухлис топилади», деб бежиз айтишмаган. Бу жамоалар мухлислар ишончини оқлашга астойдил интилиш баробарида, романтик футбол намойиш этишмоқда. Тўғри, ҳар доим ҳам бир хилда мазмунли ўйин кўрсатиш қийин, аммо улар ҳаракат қилишяпти.

- Навбатдаги мавсумнинг ярми поёнига етган бир паллада аутсайдерлар қаторида Фарғона водийси жамоаларининг жой олишганини кўряпмиз. Инқироз жуда чўзилиб кетмадимикан?


- Наманганнинг «Навбаҳор» клуби чемпионликка эришганига йигирма йил бўлди. «Лочинлар» жорий мавсум сафарда бирорта ҳам ғалабага эришмадилар. Умумий муаммо - мураббийлар қўнимсизлиги. «Андижон»да ҳам худди шундай ҳолат ҳукмрон, жамоа учинчи мураббий қўл остида шуғулланмоқда. Мураббийларни алмаштиравериш - вақтни беҳуда ўтказиш демак. Эътиборлиси, деярли ҳар бир жамоада менежерлар ўз ўринларида қолишмоқда. Ваҳоланки, бу - клублардаги энг суст ишлаётган тизим ҳисобланади, менежерлар тайёрлаш бўйича ҳеч ким шуғулланмаяпти. Ахир ҳар қайси жамоада молиявий тармоқ энг асосий роллардан бирини ўйнайди.

Тимур НИЗАЕВ суҳбатлашди

Манба: "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика