UZ

Сўнгги янгиликлар

23:42Қозоғистонлик тадбиркор "Реал"дан бешта гол ўтказган "Қайрат"нинг 18 ёшли дарвозабонига машина совға қилди  1 23:28ЕЧЛ. Бугунги кундан ўрин олган учрашувларнинг таркиблари маълум  2 23:09ЕЧЛ. "Монако" - "Манчестер Сити". Таркиблар аниқ!  3 23:03ЕЧЛ. "Барселона" - ПСЖ. Марказий учрашув учун таркиблар аниқ!  12 22:50Максим Шацких: "Энг муҳими гол ўтказмаслик ва нолга ўйнаш. Реализация эса кун келиб яхшиланади"  12 22:32"Элче" "Барса"га қарши ўйин анонсида учрашув "Камп Ноу" стадионида ўтказилишини маълум қилди  0 21:54"Ал Аҳли" устози: "Дурангдан қониқмадик, аммо натижа адолатли бўлди. Бу каби атмосферани маҳаллий чемпионатда доим ҳам кўравермаймиз"  8 21:20Жуд Беллингем Англия терма жамоасида йил футболчиси деб тан олинди  1 20:40ОЧЛ-2. "Андижон" "Бобур Арена"да "Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади  94 20:29Феде Вальверде кечаги ўйиндан кейинги айбловларга жавоб берди: "Суягим синган ҳолатларда ҳам ўйнаганман. Бу айбловлар мени хафа қилди"  5 20:00"Барселона" - ПСЖ — ҳужумчилар лазаретда, топ ярим ҳимоячилар тўқнашувида ким ғолиб бўлади?  7 18:36Адебайор Роналду ва Месси ҳақида: "Лео – энг буюклардан бири, лекин ҳатто гўримда ҳам Криштиануни танлайман"  20 17:44"Футбол олами". Пешқадамларга аталган 23-тур ҳақида   1 17:17Ўзбекистон терма жамоасининг октябрдаги иккинчи рақиби номи маълум бўлди  13 16:57"Қайрат" - "Реал" учрашуви сайтимиз фотографи нигоҳида (ФОТОГАЛЕРЕЯ)  2

Фарҳод Абдумавлонов: “Биз жаҳон чемпионатига чиқиш учун биринчи қадамни ташладик” Янгиликлар

Фарҳод Абдумавлонов: “Биз жаҳон чемпионатига чиқиш учун биринчи қадамни ташладик”

Бугун Ўзбекистон футзал терма жамоаси “А” гуруҳидаги иккинчи тур учрашувини Қирғизистон терма жамоасига қарши ўтказади.

Биз фурсатдан фойдаланиб терма жамоамиз вакили Фарҳод Абдумавлонов билан учрашиб ушбу ўйин олдидан кичик интервью олдик.

-  Бугун Қирғизистон терма жамоасига қарши баҳс олиб борасизлар. Ушбу терма жамоа Ливанга қарши ўйинда дуранг натижа қайд этди. Ушбу терма жамоа билан бир неча бор тўқнаш келгансизлар. Қирғизистон терма жамоасини ҳозирги холатини қай даражада деб баҳолайсиз?

-  Қирғизистон яхши тайёргарлик кўрган терма жамоа. Тайёргарлик жараёнида Россияда йиғин олиб боришди. Уерда кучли бўлган “Дина” клубига қарши ўртоқлик ўйини ўтказишди. Улар ушбу мусобақага жуда яхши тайёргарлик кўришган деб ўйлайман. Қирғизистон терма жамоасида яхшигина ўсиш сезиляпти. Қолаверса бутун Осиё терма жамоалари ўсиб боряпти. Осиёда футзал жадал равишда ривожланиб бормоқда. Эътибор берган бўлсангиз (8:0, 9:0) ҳисоблари қайд этилмаяпти. Ўртамиёна жамоалар кучли терма жамоаларга қарши ўйнаганда ҳисоб камида йирик кўриниш олмаяпти. Бу барча терма жамоалар ўсиб келаётганидан далолат беряпти. Бунга кечаги ўйинда Қатар ва Япония терма жамоасини мисол қилиш мумкин. Бугун Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйинда ғалаба қозонамиз. Биз ўз кучимизга ишонамиз.   

-  Қирғизистон Ливан терма жамоаси га қарши ўйинда дуранг қайд этишди. Ушбу ўйин ҳақида қандай фикр билдирасиз?

-  Қирғизистонлик футзалчилар иккита гол уриб олдинга ўтиб олганидан сўнг бироз хотиржамликка берилишди ва ўйин тезлигини бироз тушуришди деб ўйлайман. Ливан терма жамоаси футзалчилари шундан унумли фойдаланишди ва ҳисобда ҳам олдинга чиқиб олишди. Вьетнам терма жамоаси аввалги Осиё чемпионатида яхи иштирок этишган. Қирғизистон терма жамоаси ливанликларнинг хатосидан фойдаланиб иккита гол уришга эришди. Ливан бундай тушкунликка тушиб қолмади балки ўз ўйинини намойиш этиб ҳисобда ҳам олдинга чиқиб олишганди. Лекин ливанлик футзалчи сўнгги дақиқаларда қўпол хатога йўл қўйди ва рақиблар ҳисобни тегнлаштиришга эришишди. Ушбу ўйин натижаси биз учун ҳеч қандай ахамиятга эга эмас. Биз ўз ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Бунақанги йирик мусобақаларда ким кўп хатога йўл қўйса ўша жамоа мағлубиятга учрайди. Асосан хатоларсиз ҳаракат қилиш керак.


- Биринчи турда Саудия Арабистони терма жамоасига қарши ўйинда биринчи бўлимда кўп хатоларга йўл қўйдинглар. Ушбу хатолардан ҳулоса чиқардингларми?
- Ҳар бир терма жамоа учун биринчи ўйин жуда қийин кечади. Мени фикримча бирини бўлим биз учун жуда оғир кечди. Яхшиямки жамоамиз посбони Рустам Умаров рақибларнинг бир қанча голли вазиятларини йўққа чиқарди. Шундан сўнг бизда ўзимизга бўлган ишонч янада ошди. Мураббийларимизни кўрсатмаларига амал қилган холда иккинчи бўлимни аъло даражада ўтказдик. Бугунги ўйин биз учун осон кечади деб ўйлайман. Биринчи ўйидан сўнг хатоларимизни билиб олдик ва ушбу хатларни такрорламасликка ҳаракат қиламиз.   

- Қирғизистон терма жамоасига қарши ўйинга 100 фоиз тайёрмисизлар?
-  Албатта 100 фоиз тайёрмиз. Биринчидан ушбу мусобақа ўз уйимизда ўтказиляпти, иккинчидан хар бир ўйинга 100 фоизлик тайёргарлик билан тушмасак мағлуб бўлишимиз мумкин. Шунинг учун биз барча ўйинларга 100 фоиз тайёрмиз. Фақатгина мухлисларимиз келиб бизни қўллаб – қувватлаб туришса шуни ўзи биз учун янада ишонч бағишлайди.

- Келгуси ўйинлар ҳақида қандай фикр билдирасиз?

- Кейинги ўйинлар ҳақида гапирадиган бўлсам, ўз ўйинимизда ўсиш бўлишини кутиб қоламан. Биз жаҳон чемпионатига чиқиш учун биринчи қадамни ташладик. Бугун иккинчи қадамни талаймиз. Қадамма – қадам ғалаба қозонишга ҳаракат қиламиз. Биз фақат ҳозирги ўйинимиз ҳақида ўйлашимиз керак. Эртанги ўйин ҳақида бугунги ўйинда ғалаба қозонсак ўйлаймиз. Шунинг учун фақат бугунги ўйинга бор эътиборимизни қаратганмиз.
 

Жаҳонгир Сотволдиев суҳбатлашди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика