UZ

Сўнгги янгиликлар

13:10"Манчестер Юнайтед"нинг собиқ футболчиси АҚШга йўл олиши мумкин  0 12:35Эшитдик-да! "Андижон"га бўйдор легионер ҳимоячи келмоқда  6 12:22Расман: "Ювентус" португалиялик ҳимоячи сотиб олди  2 12:03АҚШнинг хусусий инвестиция компанияси А Серия клубининг 100% акциясини сотиб олди  0 11:52ЎФА учта клубнинг трансфер тақиқини шартли равишда бекор қилди  1 11:48Мафтуна Шойимова: "Тўплар нисбати якунда юқорироқ ўрин эгаллаш учун керак бўлиб қолиши мумкин"  0 10:17Феруза Турдибоева: "Ўз ўйинимизни намойиш эта олдик"  1 10:06«Реал Мадрид» ТОП ҳимоячи билан деярли келишувга эришди  6 09:33Маркус Рашфордга асосий даъвогарлар маълум  1 08:55Неймар фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 08:13«Ливерпуль» «Ал Ҳилол»нинг 80 миллион евролик таклифини қабул қилмади  3 07:45Франция Кубоги. Бешинчи лигадан бўлган клуб "Лион"ни Кубокдан чиқариб юборди, ПСЖда эса қийин ғалаба  1 07:37«Айнтрахт» ва «Манчестер Сити» келиша олишмаяпти  0 06:50Испания кубоги. "Атлетико Мадрид" йирик хисобда ғалаба қозонди  0 03:06АПЛ. "Арсенал" "Тоттенхэм" устидан иродали ғалаба қайд этди  9

Фарғонада яна бир ОФК ўқув-семинари Янгиликлар

Фарғонада яна бир ОФК ўқув-семинари

23-28 август кунлари Фарғонада иккинчи марта Осиё Футбол конфедерациясининг «Level-1» семинари ўтказилди.

Ушбу семинар футзал мураббийларига мўлжалланган. ОФКнинг «С» сертификати дастури бўйича семинари унинг футболдаги муқобили ҳисобланади. Шунинг учун ҳам футзалдаги «Level-1» лицензиясини футболдаги «С» лицензиясига тенглаштирса бўлади.

Фарғона футбол федерацияси ва Фарғона мини футбол ассоциацияси ташаббуси билан ташкил этилган  ОФКнинг семинарида водийнинг турли нуқталарида ишловчи 16 нафар мураббийлар иштирок этишди.

Ўқув-семинарини ОФК инструктори Аваз Махсумов олиб борди. Унга фарғоналик таниқлик мутахссис Фаррух Зокиров ёрдам берди.

Қайд этиш жоиз, семинар давомида барча иштирокчилар имтиҳон топширишди. Имтиҳондан муваффақиятли ўтган мураббийларга «Level-1» лицензиялари топширилади.

Фурсатдан фойдаланиб, ОФК инструктори Аваз Махсумов ва Фарғона вилояти мини футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Улуғбек Ҳакимовлар билан қисқача суҳбатда бўлдик.


Аваз Махсумов: “Аргентина ўртоқлик ўйини учун 100 минг доллар сўраган”


– Ҳар йили вилоятларда мана шундай семинарларни ташкил этиш одатга айланган, дейди Аваз Махсумов. – Бу кунга қадар Бухоро, Фарғона, Самарқанд, Тошкент вилоятлари, Нукус ва Тошкент шаҳарларида «Level-1» лицензияси учун ўқув-семинарлари бўлиб ўтди. Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида икки марта шундай семинар ўтказилди. Бу сафарга сенимарни Андижон ёки Наманганда ўтказишни режалаштиргандик. Бу борада Осиё футбол Конфедерациясига мактуб жунатгандик. Лекин бу икки вилоят вакиллари семинарни ташкил этиш борасида жуяли фикр билдиришмади. Фарғона мини-футбол ассоциацияси эса  семнарни ўтказиш учун барча шароитларга эга эгаликларни билдиришди. ОФКга якуний хулосани юборганимиздан кейин семинарни Фарғонада ўтишига розилилик билдиришди. Ўқув жараёни замонавий қулайликларга эга Фарғона футбол мактабида бўлиб ўтмоқда.

– Мини-футболдаги лицензиялар ҳақида маълумот бериб ўтсангиз. Хусусан, «Level-1» лицензияси қўлга киритган мураббий қандай лавозимларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлади?

–  Футзалда уч тоифали лицензиялар бор. Булар «Level-1», «Level-2», «Level-3». «Level-1» сертификатига эга бўлган мутахассислар футбол мактабларида болалар мураббий ва ҳаваскор жамоаларда ишлаш ҳуқуқига эга бўлишади. «Level-2» лицензияси бор мураббийлари эса бемалол Олий лига клубларини бошқариши мумкин. «Level-3» эса халқаро тофида мақомини беради.

Яқинда Тошкентда «Level-2» лицензияси учун етти кунлик семинар бўлиб ўтди. Худди катта футболда бўлгани каби мини футболда ҳам ҳар тўрт йилда мураббийлар лицензияларини янгилашлари талаб этилади.

– Бизда «Level-3» лицензиясига эга мутахассислар борми?


– Ҳа, менда шундай лицензия бор.

– Ўзбекистон футзал терма жамоамизнинг Жаҳон чемионатига чиққани мамлакатимизда мини футболнинг янада ривож топишига катта ҳисса қўшди…


– Чиндан ҳам футзалчиларимизнинг мундиалда иштирок этиши бу биз учун катта воқелик. Умуман олганда, мини-футболнинг имконияти кенг. Масалан, футзалчиларимиз шу кунга қадар Аргентина, Португалия каби мамлакатлар билан майдонга тушишди. Яқинда Испания ва Италия билан ўйнашади.

2010 йилда Тоиланда бўлиб ўтган турнирда Аргентина билан ўйнаганмиз. Ўшанда мен терма жамоада фаолият олиб борар эдим. Биз жанубий америка вакилларини доғда қолдирганмиз. Кейинчалик Аргентина билан ўртоқлик учрашувини ташкил этишни режалаштиргандик. Бироқ, улар бунинг учун 100 минг доллар ва йўл харажатларини тўлашимиз лозимлигини айтишди.

– Катта футбол ва мини-футбол ўртасида қандай тафовут бор?

– Мини-футбол ўйнаган, бемалол катта футболда ўзини кўрсатиши мумкин. Ҳозир “Локомотив”да ўйнаётган Олег Зотеев айнан мини футболда кашф этилган. Уни “Бунёдкор” футбол клуби раҳбарияти мини футбол жамоасида ўйнашини таъкидлашади. Олег рози бўлади ва мини-футболда тинмай гол урди. Футзал ўйинларини кузатгани келган Игорь Шквиринга Зотеевнинг ўйини маъқул бўлгач, уни “Олмалиқ”қа таклиф этади. Шу йўсинда Олег Зотеев Ўзбекистоннинг етакчи ўйинчиларидан бирига айланади.



Улуғбек Ҳакимов: Фарғонада истеъдодли футзалчилар жуда кўп


– Вилоятимизда 2011 йилда мини-футбол ассоциацияси ташкил топган, деб сўзини бошлади Фарғона мини-футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Улуғбек Ҳакимов. – Ўтган давр мобайнида вилоятимизда мини-футболни ривожлантириш учун кенг куламлаги ишлар амалга оширилди.

Яқин кунлар ичида корхона ва ташкилотлар ўртасида футзал бўйича иккинчи лига баҳслари бошланади. Вилоят ҳоким бу борада алоҳида қарор қабул қилган. Мусобақа бир неча турдан иборат бўлиб, унда ҳаваскорлар қатнашишлари мумкин бўлади. Ҳозирданоқ кўплар жамоалар иккинчи лигада иштирок этиш истагини билдиришмоқда.

Қолаверса, Вилоят футбол федерацияси билан ҳамкорликда олиб борилаётган самарали фаолиятимиз ўз мевасини бермоқда. Мана, кундан-кунга мини-футболга ихтисослаштирилган стадионларнимиз сони ошиб бормоқда.

Вилоятимизда шунингдек, мини-футбол ҳакамлари учун ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Фарғонада вилоятлар орасида ягона бўлган ФИФА рефериси бор. Жамолиддин Қосимов шундай тоифага эга бўлган ёш ҳакамларимиздан биридир. Яқинда мини футбол ҳакамлари учун ҳам ўқув-курсларини ташкил этишни режалаштирганмиз. Фарғонада иккинчи марта «Level-1» ўқув-семенари ўтказилмоқда. Бу эса вилоятимизда ёш мураббийларга бўлаётган юксак ғамхўрликнинг бир намунасидир. Фарғонада мини-футболни ривожлантириш борасида кенг қамровли ишлар олиб борилмоқда. Фақат Олий лигада бирорта жамоа йўқлиги қилинган ишларимизга соя солаётгандек.

– Бу муаммони қандай бартараф этиш мумкин?


– Ҳозир бу борада изланяпмиз, музокаралар олиб боряпмиз. Энг мақбул вариант бу – “Нефтчи” бўлиб турибди. Вилоятимизнинг бош жамоаси қошида мини-футбол клубини ташкил этсак мақсадга мувофиқ бўлармиди? Ахир Ўзбекистон чемпионатида қатнашаётган айрим клубларимиз қошида мини-футбол жамоаси бор-ку.

Фарғонада истеъдодли футзалчилар жуда кўп. Уларни бир жамоа сифатида жамлай олсак, яхши натижаларни қўлга киритиш мумкин. Бунга 2014 йили Тошкентда бўлиб ўтган “Ассоциация Кубоги” мусобақаси мисол бўла олади. 16 та жамоа орасида учинчи ўринни қўлга киритганмиз.

Бир сўз билан айтганда, вилоятимизда мини-футболни яна ривож топиши йўлида тинмай изланяпмиз. Олдинга қиладиган ишларимиз кўп.


Аброр Деҳқонов.
“Футбол эскпресс” газетасидан олинди.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика