UZ

Сўнгги янгиликлар

10:45"Андижон"нинг янги легионери: "Максим Шацких Украина футболи учун ҳақиқий афсонадир"  1 10:07Клублар ўртасидаги ЖЧ. Ким қанча ишлаб олди?  1 09:30Ўтган мавсумдаги Суперлиганинг "энг яхши ёш футболчиси" фаолиятини водий жамоасида давом эттиради  1 08:53Терма жамоамизнинг яна бир аъзосига Греция ва Ла Лига 2 жамоасидан қизиқиш бор  13 08:19"Реал" ўз тарбияланувчисининг қайтганини эълон қилди  6 07:47Терма жамоамизнинг яна бир аъзоси легионерга айланди. Унинг янги жамоасидаги рақами ҳам маълум  7 07:39Ўзбекистон МТЖ аъзоси Эрон чемпиони билан шартнома имзолайди  11 01:44Жезуш Роналду ҳақида: "Унинг таклифи туфайли "Ал Насср"даман"  14 00:48Тер Штеген ғазабда, клубдагилар уни кетади деб ўйлашяпти, аммо...  7 00:30"Андижон" Валижон Раҳимов билан хайрлашди  3 23:43"Ал Ҳилол" собиқ устози энди "Ал Насср"ни бошқаради  1 23:17"Ньюкасл" "Айнтрахт" ҳужумчиси учун 70 млн. евро таклиф қилди  3 22:34Испания ҳукумати Ямалнинг туғилган кун байрамида карлик касаллиги бор одамларнинг ишга ёлланганини текширишни сўради  10 22:04КЖЧдан сўнг "Олтин тўп" учун ким асосий даъвогар?  76 19:54Грилишнинг янги манзили Туркия бўлиши мумкин  3

Фарғонада “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди Янгиликлар

Фарғонада “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси бўлиб ўтди

Фарғонада 2004-2007 йилда туғилган футболчилар ўртасида мусобақа ўтказилди.

Фарғона шаҳрида 2018 йил “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб қувватлаш йили”га бағишлаб ҳамда кузги таътилда ёшлар бўш вақтини мазмунли ўтказиш мақсадида спортнинг футбол тури бўйича 2004-2007 йилларда туғилган ўсмирлар ўртасида “Водий очиқ чемпионати” мусобақаси ташкил этилди. Мазкур мусобақада БЎСМларнинг 2004-2007 йилларда туғилган футболчиларидан иборат жамоалари иштирок этдилар.



Футбол учрашувлари Халқаро Футбол Ассоциацияси (ФИФА) томонидан тасдиқланган футбол ўйини қоидалари асосида ташкил этилди. Мазкур мусобақа Фарғона вилояти футбол ассоциацияси томонидан тайинланган ҳакамлар бошқариб бордилар.

Футбол учрашувлари 4-9 ноябрь кунлари Фарғона шаҳар 1-БЎСМ майдонида ўтказилди. Футбол учрашувларининг ҳар бир тайми 2004 йилда туғилган болаларга 30 дақиқадан 60 дақиқа, 2007 йилда туғилган болаларга 20 дақиқадан 40 дақиқа, танаффус 10 дақиқа давомида ташкил этилди.



Мусобақада “Нефтчи” фарм клуби, “Ёшлик”, “Ипакчи”, Ҳўжамағиз, Учкўприк, Тошлоқ, Аввал, “Цементчи”, Риштон, Чимён, “Фарғона академия” каби жамолар иштирок этишди. Мусобақанинг якуний финал учрашувида “Нефтчи” ҳамда Бешариқ туманининг “Пахтакор” жамоалари куч синашдилар. Учрашувнинг асосий дақиқалари дуранг натижа билан якунлангач, регламентга кўра пенальтилар сериясига мурожаат қилинди. Пенальтилар сериясида Ойбек Абдуллаев мураббийлигидаги “Нефтчи” жамоаси  5:4 ҳисобида ғалаба қозониб, мусобақа ғолиблигини қўлга киритди.



Мазкур футбол мусобақасида 1-ўрин “Нефтчи”, 2-ўрин Бешариқ туманининг “Пахтакор” жамоаларига насиб этган бўлса, барча учрашувларда ажойиб ўйин намойиш этиб, яхши таасурот қолдирган Фарғона шаҳрининг “Ёшлик” жамоасига 3-ўрин насиб этди. Мусобақа якунида тақдирлаш маросими ўтказилди ва ғолиб ва совриндорларга I, II, III даражали диплом, медал, кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.



Бекзод Толибов, Фарғона шаҳридан “Championat.asia” учун махсус.                  


Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика