UZ

Сўнгги янгиликлар

12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  0 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  1 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  4 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  10 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  20 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  9 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2

Фарғонада катта футбол мавсумининг очилиши: Мўминжонов ва Кападзе дуэли ҳақида Янгиликлар

Фарғонада катта футбол мавсумининг очилиши: Мўминжонов ва Кападзе дуэли ҳақида

Номдор клублар, тантанали қуръа ташлаш маросими, янги мавсумдан камида 2та Суперлига йўлланмаси.

Ҳаш-паш дегунимизча 2021 йилги ПРО-Лига мавсумига ҳам старт берилди. Мусобақа ташкилотчиси томонидан эълон қилинган регламентга кўра, мавсум якунида ПРО-Лигада биринчи ва иккинчи ўринни қўлга киритган икки жамоа тўғридан-тўғри Суперлига йўлланмасига эга чиқади. Учинчи ўринни қўлга киритган клуб эса Суперлигадан 12-ўринни эгаллаган жамоа билан ўтиш ўйинида майдонга тушади.




Фарғонада катта футбол мавсумининг очилиши

Йилдан-йилга мавқеъи тобора ортиб бораётган ва Суперлига даражасига яқинлашаётган ПРО-Лиганинг 1-турида, жорий мавсумда мазкур чемпионат доирасидаги илк ўйинда Илҳом Мўминжонов бош мураббийлигидаги "Нефтчи" клуби Фарғона шаҳридаги "Истиқлол" стадионида Тимур Кападзенинг "Олимпик" жамоасини қабул қилди. Амалдаги тақиқ туфайли гарчи бу учрашувга мухлислар киритилмаган бўлса-да, минглаб футбол мухлислари ўйинни телеэкран қаршисида томоша қилишгани шубҳасиз. Шу куни "Нефтчи" - "Олимпик" учрашуви билан Фарғонада расман катта футбол мавсумига старт берилди. Ўзбекистоннинг 5 карра чемпиони ҳисобланмиш "Нефтчи" клубини қўллаб-қувватлаш учун "Истиқлол" стадионига етиб келган мухлислар гарчи ташқарида бўлса ҳам ўйинни ўтказиш учун майдонга йўл олган севимли жамоаларини олқишлаб кузатишга муваффақ бўлдилар.




Ўйин ҳақида

Учрашув аввалида "Истиқлол" стадиони узра Ўзбекистон Республикаси мадҳияси янгради ва расман ПРО-Лиганинг янги мавсумига старт берилди. Чемпионатнинг илк учрашуви бўлганлиги туфайли ҳар икки жамоа вакиллари дастлабки дақиқаларни эҳтиёткорлик ва рақибни ўрганиш жараёнини амалга оширдилар.Таркиб жиҳатдан бир қатор маҳоратли футболчиларга бўлган "Нефтчи" ўйинни фаол ҳужумлар билан бошлади. Ўз майдонида мавсумнинг илк ўйинини ютишни астойдил истаган фарғоналикларда учрашувнинг биринчи бўлими давомида рақиб дарвозаси томон хавфли ҳужумларни ташкил этдилар. Айтиш жоиз бўлса "Нефтчи"нинг дастлабки бўлимдаги ҳужумлари кўпроқ ўнг қанотда ўйнаган Руслан Розиев орқали ташкил этилди.

Рақиб ўйинидан келиб чиқиб тактика танлагани кўриниб турган Тимур Кападзе шогирдлари дастлабки 45 дақиқалик мобайнида қарши ҳужумларда фаол бўлишди. "Олимпик" жамоасининг биринчи бўлим мобайнида рақиб дарвозасини ишғол этиш учун энг қулай имконияти 41-дақиқада юзага келди. Бу вазиятда тошкентликларнинг 9-рақамли ярим ҳимоячиси Тимур Мамасидиқов икки нафар "Нефтчи" ҳимоячисини ортда қолдирган холда дарвоза томон зарба йўллади. Фарғоналиклар посбони, тажрибали Акбар Тўраевнинг маҳорати жамоасини голдан сақлаб қолди. Шу тариқа биринчи бўлимда дарвозалар дахлсиз қолди - 0:0.

Иккинчи бўлим ҳам деярли биринчи бўлимдан фарқ қилмади. Фарғоналиклар кетма-кет ҳужумлар ташкил этади, "Олимпик" қарши ҳужум тактикасига асосланиб рақиб хатосини кутади. Амалга оширилаётган ҳужумлар самара келтирмаётганидан Илҳом Мўминжонов биринчи бўлимнинг энг фаол футболчиларидан бири Руслан Розиев ўрнига Сардор Абдунабиевни туширган бўлса, кейинроқ Собит Синдаров ўрнига тажрибали Шерзод Каримовни ўйинга ташлади. Ўзгаришлар ўз самарасини бериб "Нефтчи" ҳужумлари янада хавфли тус ола бошлади. Бироқ шу куни ҳар бир вазиятга хотиржамлик ва совуққонлик кўрсатган Тимур Кападзе шогирдлари кучли рақиб ҳужумларини бартараф этишга муваффақ бўлдилар. Натижа 90 дақиқа мобайнида дарвозалар дахлсиз қолди. Шу тариқа ҳар икки жамоа иккинчи тур олдидан ўз ҳисобига 1 очкони ёзиб қўйишга муваффақ бўлди.
 


Мураббийлар фикри: 


Илҳом Мўминжонов ("Нефтчи")



Тимур Кападзе ("Олимпик")



Про лига. 1-тур
22 март, душанба
НЕФТЧИ – ОЛИМПИК 0:0
Ҳакамлар:
Ғайрат Жўраев, Ислом Носиров, Абдуҳамид Абдураимов
Назоратчи: Андрей Тамбовцев
Комиссар: Зохиржон Акрамхонов

"Нефтчи": 45.Акбар Тўраев, 2. Акмал Шораҳмедов, 7.Собит Синдаров (14.Шерзод Каримов, 69), 17.Абдуллох Олимов, 18.Шавкат Муллажонов, 21.Аъзам Алиев, 31.Сайдулло Раҳматов, 44.Дарко Станоевич, 71.Руслан Розиев (10.Сардор Абдунабиев, 59), 91.Марко Обрадович (11.Иззатилло Абдуллаев, 78), 99.Улуғбек Хошимов.
Захира: 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 5.Дарко Станоевич (кичиги), 6.Худойшукур Сатторов, 33.Тоҳир Шамситдинов.

"Олимпик": 13.Ҳамидулло Абдунабиев, 2.Саидазамат Мирсаидов, 4.Элдорбек Бегимов, 6.Беҳзод Шамсиев, 9.Темур Мамасиддиқов, 10.Фарруҳбек Мухторов (15.Диёр Рамазонов, 79), 11.Отабек Жўрақўзиев (77.Муҳаммадқодир Раҳимберганов, 90), 17.Жалолиддин Содиов, 21.Муҳаммадазиз Иброҳимов, 23.Абдурауф Бўриев (27.Жавоҳир Абдуалимов, 56), 37.Алишер Одилов.
Захира: 12.Владимир Назаров, 5.Шоҳжаҳон Султонмуродов, 19.Достонбек Турсунов, 99.Муҳаммадали Ғиёсов. 

Огоҳлантиришлар: Шавкат Муллажонов 27, Абдурауф Бўриев 30, Аъзам Алиев 77, Сардор Абдунабиев 90. 



Нефтчи

ПРО лига. 1-тур

22/03/2021, 18:00

0
:
0
Тугади

Олимпик

45'
90'
26'  Шавкат Муллажонов
59'  Руслан Розиев (Сардор Абдунабиев)
69'  Собит Синдаров (Шерзод Каримов)
77'  Аъзам Алиев
78'  Марко Обрадович (Иззат Абдуллаев)
90'  Сардор Абдунабиев
29'  Абдурауф Бўриев
56'  Абдурауф Бўриев (Жавоҳир Абдуалимов)
79'  Фаррух Мухторов (Диёр Рамазонов)
90'  Отабек Жўрақўзиев (Муҳаммадқодир Раҳимберганов)



Бекзод Толибов тайёрлади

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика