"Фанжа" ОЧЛда қатнашмайди
08 ноя 2016 16:01
Янгиликлар
"Фанжа" ОЧЛда қатнашмайди
Уммон чемпиони "Фанжа" клуби ОФК лицензияси шартларини бажара олмагани сабабли келаси йил турнирнинг саралаш босқичида иштирок этмайдиган бўлди.
Ҳозирча бу жамоанинг ўрнини ким эгаллаши маълум эмас. Аввалроқ Жидданинг "Ал Иттиҳод" клуби ҳам лицензиялашдан ўта олмагани сабабли унинг ўрнини "Ал Фатеҳ" эгаллаши маълум қилинганди. Қувайт ва Ироқ клубларида бундай муаммо анчадан бери учраётгани боис улар ОФК Кубогида қатнашиш билан кифояланиб келишмоқда.
Фикрлар