Фалькао "Нэшвилл"га кўчиб ўтиши мумкин
24 янв 2021 13:41
Янгиликлар
Фалькао "Нэшвилл"га кўчиб ўтиши мумкин
"Галатасарой" раҳбарияти жамоа ҳужумчиси Радамель Фалькаони сотиб юборишга қарор қилди.
Колумбиялик форвардга АҚШнинг "Нэшвилл" клуби қизиқиш билдирмоқда. МЛС жамоаси вакиллари аллақачон Фалькао билан боғланиб, ўз таклифларини билдиришган. Мазкур трансфер "Нэшвилл" бош мураббийи Гэри Смитнинг шахсий ташаббуси ҳисобланади.
Эслатиб ўтамиз, 34 ёшли форвард "Галатасарой" таркибига 2019 йилнинг сентябрь ойида келиб қўшилган эди. У Туркия Суперлигасининг жорий мавсумида 8 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урди.
Фикрлар