UZ

Сўнгги янгиликлар

00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  1 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  1 00:12ЕЧЛ. "Интер" – "Ливерпуль". Бошланғич таркиблар аниқ!  5 00:04ЕЧЛ. "Барселона" – "Айнтрахт". Бошланғич таркиблар аниқ!  6 23:33Салоҳ "Ливерпул"ни тарк этса, қайси клубларга бориши мумкинлиги маълум бўлди  3 23:12Суперкомпьютер "Арсенал"ни Чемпионлар лигасининг бош фаворити сифатида кўрсатди  7 22:31ЕЧЛ. "Қайрат" "Олимпиакос"га ютқазди  0 22:12Лукаку қайтди: олдинда Суперкубок ўйини бор  1 21:53Наҳотки?! "Арсенал" Жезусни қайдномага киритди  4 21:32Слот кетса ўрнига ким асосий даъвогар?  12 21:10Эрон. Остон Ўруновнинг ягона голи "Персеполис"га ғалаба келтирди  1 20:58"Ливерпуль" собиқ ҳимоячиси Ловрен Салоҳнинг ёнини олди  1 20:30"Манчестер Сити"нинг "Реал" билан ўйин учун 21 кишилик таркиби эълон қилинди  5 20:03Эрон чемпионати. "Трактор" "Зоб Оҳан" билан дуранг ўйнади, Ҳамробеков бир бўлим ҳаракат қилди  1 19:41"Хоразм" футзал клуби ташкил этилди  5

Фалькао: "Монако" менга янги шартнома таклиф қилмади" Янгиликлар

Фалькао: "Монако" менга янги шартнома таклиф қилмади"

"Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькаонинг айтишича, клуб унга янги шартнома таклиф қилмаган ва футболчи фаолиятини давом эттириш учун бошқа таклифларни кўриб чиқишга тайёр.

"Монако" менга янги шартнома таклиф қилмади. Шу сабаб мен ўзим ва оилам келажагини ўйлашим лозим. Мен бир қатор таклифларни кўриб чиқаяпман, улар орасидан менг маъқул келадиган яхши вариантлар бор", дея Радамель Фалькаонинг сўзларидан иқтибос келтирмоқда SporX. 

Илгарироқ футболчи кейинг фаолиятини Туркиянинг "Галатасарай" клубида давом эттириши ва ҳужумчи турк клуби билан шахсий шартномани келишиб олганлиги ҳақида хабарлар чиққанди. Фалькаонинг "Монако" билан амалдаги шартномаси 2020 йилнинг ёзида якунига етади, аммо хабарларга кўра томонлар ўзаро келишиб келишувни бекор қилишади ва колумбиялик футболчи янги жамоасига эркин агент сифатида бориб қўшилади.

Фалькао 2013 йилнинг ёзида 43 миллион евро эвазига "Атлетико"дан "Монако" сафига келиб қўшилганди. Жорий мавсумда у клуб сафида 39 та учрашувда майдонга тушиб, 16 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.


Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика