UZ

Сўнгги янгиликлар

20:09"Динамо Махачқала" — ЦСКА. Аббос Файзуллаев асосий таркибда  0 19:59Илёс Зейтуллаев: "Биз тўғри йўлдамиз"  2 19:50Ўзимизнинг карикатура: "Насаф"да якуний довдираш синдроми даври бошланмоқдами"  4 19:34Суперлига. Анча зерикарли ўтган баҳсда "Металлург" ва "Андижон" бир очкодан қўлга киритишди  4 19:30"Ювентус"нинг Роналду иши бўйича апелляцияси 2025 йилда кўриб чиқилади  0 19:22Александр Крестинин: "Иккинчи бўлимда умуман ўйнамадик"  0 18:27АПЛ. "Тоттенхэм" йирик ғалабани тантана қилди (+жадвал)  3 18:19Қозоғистон. Иброҳим Ҳалил Йўлдошев жамоаси йирик ғалабага эришди  3 18:12"Манчестер Юнайтед" - "Брентфорд". Кимлар асосий таркибда?  8 18:08"Тобол" - "Ордабаси". Яхшибоев ва Умаров...  0 17:41Ямаль "Севилья"га қарши баҳсда майдонга тушадими?  1 17:25"Бунёдкор" 10 йилдан сўнг меҳмонда "Локомотив" устидан камбэк қилган ҳолда ғалаба қозонди  13 15:25МЮнинг янги раҳбари 100 000 кишилик арена хоҳлаяпти. У қанчага тушишини биласизми?  7 14:33Лапорта: "Барселона" қўл остимда ўзига муносиб жойга қайтмоқда"  6 13:41"Ван Нистелрой МЮда ўзини бош мураббийдек тутмоқда"  1

Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги) Янгиликлар

Фалакнинг гардиши (Бекзод Толибов блоги)

Ўзбекистон кубогида "H" гуруҳи қуръа натижалари эълон қилингандаёқ барча томонидан "Ўлим гуруҳи" мақомига лойиқ кўрилганди.

Амалда ҳам шундай бўлди. Бу гуруҳдаги ҳар бир ўйин ва қайд этилаётган натижалар ҳақиқатдан ҳам футбол мухлисларнинг эътиборини қозона олаяпти. Дастлабки турда Ўзбекистон кубогининг амалдаги соҳиби ҳисобланадиган "Насаф" Қаршида "Навбаҳор"ни қабул қилди. Ўткир Юсупов фантастик ўйин кўрсатиб юборган учрашувда Самвел Бабаян жамоаси кичик ҳисобдаги ғалабага эришди. "Андижон" ва "Динамо" ўртасидаги гуруҳнинг иккинчи ўйини ҳам "Ўлим гуруҳи" мақомига хос тарзда ўтди, Андижондаги драмада 2:2 ҳисобидаги жанговор дуранг натижа қайд этилди. 1-тур учрашувларидаёқ кескинликнинг юқори нотага чиқиб кетганлиги бу гуруҳда навбатдаги босқич учун кураш сўнги турнинг энг сўнги сонияларига қадар давом этишини англатаётганди.

"H" гуруҳининг иккинчи тур учрашувлари ҳам футбол мухлисларига шиддатли тўқнашувларни тақдим этиб берди. "Навбаҳор" ўз майдонида "Андижон"ни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратди ва навбатдаги босқич масаласини муддатидан аввал ҳал қилди. Жиззахда "Динамо" ва "Насаф" ўртасида кечган баҳс эса Ўзбекистон кубоги жорий мавсумининг энг ёрқин тўқнашувига айланиб кетди, супер ўйин. Бу учрашувда ҳар икки томон ҳам шунчаки мағлубиятга рози эмасди, ғалаба учун кураш ҳакамнинг финал ҳуштаги чалингунига қадар давом этди. 3:3 ҳисобида якунланган ўйин, жанговор дуранг ва таслим бўлишни истамаган икки жамоанинг супер қарама-қаршилиги. Ўринли савол туғилади, нега биз Жиззахда драмага айланиб кетган ушбу учрашувни телевидение орқали жонли эфирда кўрмадик?

"Навбаҳор" ортда қолган 2 та тур учрашувларидан сўнг гуруҳда муддатидан аввал биринчи ўринни қўлга киритди. "Насаф", "Андижон" ёки "Динамо" жамоалари сўнги турда қандай натижага қайд этишларидан қатъий назар 6 очко тўплай олишмайди. Гуруҳдаги иккинчи йўлланма учун кураш шу 3 та клуб ўртасида кечади.

Жиззахдаги супер ўйин якунида ташкил этилган матбуот анжуманида қаршиликлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев эндиликда барчаси "Навбаҳор"нинг қўлида қолганини, Наманган клуби ўзи истаган жамоани навбатдаги босқичга олиб чиқиши ҳақида айтиб ўтди. Вадим Абрамовда ҳам шунга яқинроқ фикрлар бўлди, самарқандликлар устози кўп нарса сўнги турдаги "Динамо" - "Навбаҳор" тўқнашуви натижасига боғлиқлигини таъкидлади. Футбол мухлисларида Самвел Бабаянга сўнги турда ротациялар билан боғлиқ савол борлигини ҳис этган журналистлар "Навбаҳор" бош мураббийидан айни масалада изох олишди. Бабаян "Навбаҳор" учун ҳар бир ўйин навбатдаги учрашувларга тайёргарлик вазифасини ўтаб беришини, жамоа "Динамо"га қарши баҳс орқали Суперлига баҳсларига тайёргарлик кўриши ҳақида фикр билдирди. Наманганликлар бош мураббийининг фикрларидан келиб чиқсак, "Навбаҳор" Жиззахга ёшлар таркиби билан "Динамо"га шунчаки ютқазиб кетмайди.

Гуруҳнинг сўнги 3-тур учрашувлари 28-апрель санасига белгиланган. Шу куни "Андижон" ўз майдонида "Насаф"га қарши майдонга чиқса, футбол мухлислари Жиззахда "Динамо" - "Навбаҳор" тўқнашувига ҳам гувоҳ бўлишади. Бир хил сана ва айни бир вақтда бошланадиган ўйинлар.

Сўнги тур олдидан "Навбаҳор"да 6, "Динамо"да 2, "Насаф" ва "Андижон"да 1 очкодан мавжуд. Фалакнинг гардиши билан кубокнинг амалдаги соҳиби ҳисобланган "Насаф" мазкур мусобақани гуруҳ босқичидаёқ якунлашга мажбур бўлармикан, нима деб ўйлайсиз?



Бекзод Толибов

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика