UZ

Сўнгги янгиликлар

00:58ЖЧ саралаши. Украина, Франция, Англия ва Сербия ғалабага эришди  2 00:10U-17 ЖЧ. Нимчорак финалга чиққан Ўзбекистоннинг бугунги машғулотларидан суратлар  2 23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  2 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  1 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  128 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  15 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0

Фактлар. Суперлигада илк бор аргентиналик футболчи гол урди. "Нефтчи"да мағлубиятсиз серия тугади Янгиликлар

Фактлар. Суперлигада илк бор аргентиналик футболчи гол урди. "Нефтчи"да мағлубиятсиз серия тугади

Суперлиганинг 21-турига келиб турнир жадвалида ягона бўлиб турган 0 рақами ўзгарди. Бу вазифани "Насаф" маромига етказиб бажарди.

Майдон эгалари бу мавсумда ҳали ҳеч кимга енгилмаган ва бирин-кетин сериялар қайд этаётган "Нефтчи"дан 3 очко тортиб олишни уддалашди. Ушбу учрашувга доир бир нечта қизиқарли фактлар билан ўртоқлашамиз. 

- "Нефтчи"нинг Суперлигадаги 22та ўйинлик мағлубиятсиз серияси якунланди. Жамоа сўнгги бор 2022 йилнинг 2 ноябрь куни ўз майдонида ОКМКга мағлуб бўлган эди. 

- "Нефтчи" жамоаси Суперлигада 2015 йилдан кейинги энг яхши мавсумни ўтказмоқда. Ўшанда жамоа Суперлигада бир мавсумда кетма-кет 8та ўйинда мағлубиятга учрамаган ва якунда турнир жадвалида 5 ўринни эгаллаганди. 

- Суперлигадаги сўнгги энг узун мағлубиятсиз серия "Пахтакор"га тегишли эди. 2019 йил Шота Арвеладзе бошчилигидаги "шерлар" 24та турда мағлуб бўлмаганди. "Нефтчи"га эса бу натижани янгилаш учун бироз етмади. 

- "Нефтчи" бу мавсумда 3та учрашувда дарвозасидан 2та тўп олиб чиқди. Жамоа мазкур баҳсларда ғалаба қозона олгани йўқ. 

- Андрес Чавез Суперлигада гол урган ва қизил карточка олган илк аргентиналик футболчи сифатида тарихга кирди. Ўтган мавсумда "Қизилқум" либосида тўп тепган Гонсалло Ритакко Суперлигада 7та ўйинда майдонга тушиб, рақиб дарвозасини ишғол қила олмаганди. 

- Чавез жорий мавсумда "Насаф" таркибида гол урган 13-футболчига айланди. Қизил карточка олган тўртинчи футболчи бўлди. 

- "Насаф" 4 йилдан сўнг Қаршида "Нефтчи"дан устун келди. "Аждарлар" сўнгги бор 2018 йилнинг 4 ноябрь куни ўз майдонида фарғоналикларни таслим қилганди. 

- Қаршидаги ўзаро ўйинларда 2:0 энг кўп қайд этилган ҳисоб бўлди. 25та учрашувнинг 7таси шундай натижа билан якунланган.

- Темур Тўхтасинов 2023 йилда "Насаф" иштирокидаги 3, "Нефтчи"нинг эса 1-ўйинда бош ҳакам сифатида ишлади. "Аждарлар" 3та баҳснинг 2тасида ғалаба қозонди ва 1та беллашувда дуранг ўйнади.

Маълумот учун, "Нефтчи" навбатдаги учрашувини 22 октябрь куни Фарғонада "Сурхон"га қарши ўтказса, "Насаф" 27 октябрь санасида Қаршида "Металлург"ни қабул қилади. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика