UZ

Сўнгги янгиликлар

11:27"Бунёдкор" ФК: "Муроджон Алиев одатий кун тартибида фаолият юритмоқда"   0 11:16"Динамо" Кингсли Сарфо бўйича баёнот берди  1 10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  1 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  1 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  3 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  34 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0

Факт. «Қўқон-1912» Жиззахда ғалаба қозонмаган Янгиликлар

Факт. «Қўқон-1912» Жиззахда ғалаба қозонмаган

Суперлига 8-турида Жиззахнинг “Сўғдиёна” жамоаси ўз майдонида Қўқоннинг “Қўқон-1912” клубини қабул қилади.

ЎТГАН  МАВСУМДА

Биринчи давра 14-турида “Сўғдиёна”  сафарда   “Қўқон-1912”га  қарши баҳс олиб борган эди.  Ушбу баҳсда ўткан масумда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган ҳимоячи Мурод Холмухаммедов 20 дақиқада ҳисобни  пенальтидан очган эди. Кўп  ўтмай 25 дақиқада  Сухроб Бердиев ҳисобни 2:0 кўринишига  олиб келган. Биринчи бўлимнинг сўнгги дақиқаларида Филип Райевац ҳисобни йирик 3:0 ҳолатига олиб келган эди. Иккинчи бўлимнинг 55 дақиқасида Сардор Эминов пенальтидан ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлди 3:1. 76 дақиқада Санжар Рашидов Никита Рибкин дарвозасини ишғол қилди ва  шу тариқа ўйин 3:2 ҳисобида якунланган эди.

“Сўғдиёна” олий лиганинг 29-турида ўз майдонида “Қўқон-1912”ни қабул қилган эди. Ўйиннинг 28 дақиқасида Мурод Холмухаммедов пенальтидан ҳисобни очган бўлса,64 дақиқада Умид Қодиров ҳисобни тенглаштирган эди. Баҳснинг 90 дақиқасигача қадар таркибимизда 9 нафар футболчи тўп тепди. Умид Қодиров 90 дақиқада гол уриб жамоанинг ғалабасини таъминлаган эди.


ЎЙИННИ ВЛАДИСЛАВ ЦЕЙТЛИН БОШҚАРАДИ


Ушбу баҳсни Владислав Цейтлин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Унга қанотларда Р.Фозилов(Наманган) ва  М.Нехочин (Наманган) ёрдам беради. Заҳирадаги  ҳакам Шухрат Ражабов.

Назоратчи: Р.Серазиддинов
ЎзПФЛ вакили: Эркин Бахтиёров

ЎЗАРО УСТУНЛИК

“Сўғдиёна” ҳамда “Қўқон-1912”  клублари олий лигада шу кунгача 22 бор куч синашишган.“Қўқон-1912” ҳисобида 7 та, “Сўғдиёна” ҳисобида 11 та ғалаба мавжуд. 4 ўйинда  дуранг натижа қайд этилган. Тўплар нисбатида устунлик  жиззахликлар томонида:  37:27. “Қўқон-1912”  ўзаро ўйинларда 25 очкони қўлга киритган бўлса ,жиззахликлар 37 очкони қўлга қиритган.  “Қўқон-1912”нинг энг йирик ғалабаси 4:2, “Сўғдиёна”нинг энг йирик муваффақияти  5:2.

 “Сўғдиёна” майдонида ўтган барча учрашувлар:
19.11.2017 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
29.10.2016 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
26.06.2015 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 2:1
14.09.2002 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
10.05.2000 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912» 3:2
25.09.1999 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:1
14.08.1998 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 5:2
06.09.1995 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 4:0
03.11.1994 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 3:0
29.09.1993 «Сўғдиёна» – « Қўқон-1912 » 1:0
26.08.1992  «Сўғдиёна» – «Қўқон-1912» 1:0


ЎЗАРО ЎЙИНЛАР ҲАҚИДАГИ ФАКТ:

Жиззахдаги 11 та ўйиндан 9 тасида “Сўғдиёна” ғалаба қозонган. 2 та ўйинда дуранг натижа қайд этилган. Жиззахликлар ўз майдонида бўлиб ўтган учрашувларда қўқонликларга 3 очкони бой бермаган.


ЎЙИН ВАҚТИ ВА ЖОЙИ.

Ёшлар лигаси баҳси 24 апрель куни соат 16:00 да “Сўғдиёна” қароргоҳида бўлиб ўтади. Асосий таркиб учрашуви 25 апрель  куни  соат 20:30 да “Сўғдиёна” стадионида ўтказилади. Ўйиини “Спорт” телеканали орқали жонли томоша қилишингиз мумкин. Баҳсни Хайрулла Хамидов шархлаб боради.

“ҚЎҚОН-1912” ДАГИ ТАНИШ ФУТБОЛЧИЛАР


Жалил Кимсанов 2012-1013 йилларда,Сухроб Бердиев 2013-2014, Мурод Холмуҳаммедовлар 2015-2016 “Сўғдиёна” шарафини ҳимоя қилишган. Иқбол Маликжонов, Дониёр Ҳасанов, Акмал Холмуродовлар “Сўғдиёна” таркибида собиқ жамоаларига қарши баҳс олиб боради.


Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика