ФАКТ. Бугун "Локомотив" ОЧЛда сафардаги 10-учрашувини ўтказади

Narzulla Saydullayev
20 фев 2017, 13:19
Ўзбекистон чемпиони Тошкентнинг "Локомотив" клуби бугун ОЧЛ-2017 гуруҳ босқичи доирасидаги илк учрашувни ўтказади.

Жамоа Саудия Арабистонида "Ал Таавон" меҳмони бўлади. "Темирйўлчилар" шу кунга қадар ОЧЛ доирасида 18та ўйин ўтказган. 4та учрашувда ғалаба, 7та ўйинда дуранг ва 7та ўйинда мағлубият қайд этилган. 21та гол урган ва 24та гол ўтказиб юборган.

"Локо" ҳозирга қадар сафарда 9та учрашув ўтказган. Яъни бугун жамоа Осиё чемпионлар лигасида сафарда 10-бор майдонга тушади. Сафардаги натижалар қуйидагича: 1та ғалаба, 4 дуранг ва 4 мағлубият. 9та гол урган ва 15та тўп ўтказилган.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia