UZ

Сўнгги янгиликлар

22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  1 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  16 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  3 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  21 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5 17:58Эрон чемпионати. "Трактор" меҳмонда мағлубиятга учради, Ҳамробеков 73 дақиқа ҳаракат қилди  0 17:38Фарғона вилояти ҳокими кубоги. "ФарДУ"да йирик ғалаба, "Қумқўрғон"да жанговар дуранг ва бошқа натижалар  4 17:17САфарда. "Андижон"да нима гаплар? "Ультрас бургут"нинг режалари ва Сардор Азимов билан интервью  1

Европа лигаси қуръаси ҳақида батафсил Янгиликлар

Европа лигаси қуръаси ҳақида батафсил

Европа лигаси гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими бугун, 31 август куни Монакодаги "Grimaldi Forum" саройида бўлиб ўтади.

Тадбир Тошкент вақти билан соат 16:00да бошланади.  Унда клублар УЕФА коеффициентлар рейтингидаги ўрнига қараб саватчаларга ажратилади.


- 17 клуб гуруҳ босқичига тўғридан-тўғри йўл олди
- 21 клуб Европа лигаси саралаш босқичидан ўтди
- 6 клуб ЕЧЛ плей-офф босқичида ютқазиб Европа лигасига ўтди
- 4 клуб ЕЧЛ чемпионлар йўлидаги 3-саралаш босқичида ютқазиб Европа лигасига ўтди



Биринчи саватча
"Севилья" (ESP)
"Арсенал" (ENG)
"Челси" (ENG)
"Зенит" (RUS)
"Байер" (GER)
"Динамо" Киев (UKR)
"Бешикташ" (TUR)
"Зальцбург" (AUT)
"Олимпиакос" (GRE)
"Вильяреал" (ESP)
"Андерлехт" (BEL)
"Лацио" (ITA)

Иккинчи саватча
"Спортинг" (POR)
"Лудогорец" (BUL)
"Копенгаген" (DEN)
"Олимпик" (FRA)
"Селтик" (SCO)
ПАОК (GRE)
"Милан" (ITA)
"Генк" (BEL)
"Фенербахче" (TUR)
"Краснодар" (RUS)
"Астана" (KAZ)
"Рапид" (AUT)

Учинчи саватча

"Бетис" (ESP)
"Карабах" (AZR)
БАТЭ (BLR)
"Динамо" Загреб (CRO)
"РБ Лейпциг" (GER)
"Айнтрахт" (GER)
"Мальме" (SWE)
"Спартак" (RUS)
"Стандард" (BEL)
"Цюрих" (SUI)
"Бордо" (FRA)
"Ренн" (FRA)

Тўртинчи саватча
"Аполлон" (CYP)
"Русенборг" (NOR)
"Ворскла" (UKR)
"Славия" (CZE)
"Акхисар Беледиеспор" (TUR)
"Яблонец" (CZE)
АЕК (CYP)
"Види" (HUN)
"Рейнджерс" (SCO)
"Дюделанж" (LUX)
"Спартак" (SVK)
"Сарпсборг" (NOR)


Қуръа қандай ўтади?
 
48та клуб саватчаларга ажратилган ва улар 12та гуруҳга тақсимлаб чиқилади.

Битта мамлакат клублари битта гуруҳга тушишмайди. Россия ва Украина клублари ҳам бошқа-бошқа гуруҳларга тушишади.




Европа лигаси ўтган мавсумининг энг яхши футболчиси
 
Қуръа ташлаш жараёнида 2017/18 йилги мавсум Европа лигасининг энг яхши футболчиси тақдирланади. Ушбу совринга Диего Годин, Антуан Гризманн ва Димитри Пайет даъвогарлик қилишмоқда.



Гуруҳ босқичи ўйинлари қачон бўлиб ўтади?
20 сентябрь: 1-тур
4 октябрь: 2-тур
25 октябрь: 3-тур
8 ноябрь: 4-тур
29 ноябрь: 5-тур
13 декабрь: 6-тур


Финал қаерда бўлади?
Европа лигасининг бу мавсумдаги ғолиби Озарбайжонда аниқланади. Финал 2019 йилнинг 29 май куни Бокудаги "Олимпийский" стадионида бўлиб ўтади.



Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика