UZ

Сўнгги янгиликлар

11:35Қойил, Саудия ҳаммасини эплаяпти  3 11:18Бугунги ўйинлар: Эрон U-23 — Ўзбекистон U-23 ва бошқалар  0 10:47Эрлинг Холанд кетма-кет олтинчи марта Норвегиянинг "Йил футболчиси" деб топилди  1 10:19Дембеле 30 миллионлик таклифни қабул қилмади. Унинг ўз талаби бор  1 09:50"Челси" "Барселона" футболчиси учун 150 миллион бермоқчи  3 09:23"Реал" футболчиси Африка Миллатлар Кубогида рекорд ўрнатди  3 08:57"Манчестер Сити" "Рома"дан ҳимоячи олиб келмоқчи  3 08:41Расман. Шаҳбоз Умаров "Бунёдкор" футболчиси  4 08:30"Машъал" етакчиларидан бири фаолиятини Тошкентда давом эттиради  2 07:59Скалони Мессининг 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этиши ҳақида: У ўзи қабул қилиши керак бўлган қарорни қабул қилсин  4 07:29U-23 Осиё кубоги. Бугун Эронга қарши ўйнаймиз  10 02:37Саудия Арабистони. "Ал Иттиҳод"дан йирик ғалаба, Бенземадан хет-трик!  4 02:30Бундеслига. Франкфуртда "отишма": "Айнтрахт" - "Боруссия" Д учрашувида 6 та гол урилди  1 02:02Африка Миллатлар кубоги. Марокаш ярим финалда!  1 01:25"Ювентус" "Манчестер Сити" футболчисини текинга қўлга киритмоқчи  2

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" финалда Янгиликлар

Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" финалда

Бугун Европа лигаси ярим финал жавоб учрашувлари ўтказилди.

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" жамоаси бугун ўз майдонида Испаниянинг "Сельта" клубини қабул қилди. Гарчи учрашув 1:1 ҳисобида якунланган бўлса ҳам, икки ўйин натижасига кўра Жозе Моуриньо шогирдлари Европа лигаси финалига йўл олдилар.


Европа лигаси
1/2 финал, жавоб учрашуви
"Олд Траффорд"
, 12.05.2017

"Манчестер Юнайтед" - "Сельта" 1:1 (Умумий ҳисоб 2:1)
Гол:
М.Феллайни 17 - Ф.Ронкалья 85

"Манчестер Юнайтед": Серхио Ромеро, Антонио Валенсия, Эрик Байи, Маттео Дармиан, Дэйли Блинд, Поль Погба, Маруан Феллайни, Жэсси Лингард (Уэйн Руни 89), Андер Эррера, Генрих Мхитарян (Майкл Кэррик 77), Маркус Рэшфорд (Крис Смоллинг 90).

"Сельта": Серхио Альварес, Густаво Кабраль, Кастро, Уго Мальо, Факундо Ронкалья, Даниэль Васс (Хосабед 46), Неманья Радоя (Тео Бонгонда 68), Пабло Эрнандес, Пионе Систо (Клаудио Бовью 80), Яго Аспас, Йон Гвидетти.

Огоҳлантиришлар: Д.Блинд 32, А.Эррера 81 - Я.Аспас 66

Четлатишлар: Э.Байи 88 - Ф.Ронкалья 88

Биринчи ўйин – 1:0





4 - Зарбааа, Яго Аспаснинг ўнг томондан чап оёқда берган айланма зарбасини Серхио Ромеро қайтариб юборди.

11 - Поль Погбадан чиройли юриш ва Рэшфорд сўнгги зарбага бироз улгурмай қолди.

17 - Гоооооооооолллллллллл, Феллайнииии. Ўтган ўйиндаги ягона гол соҳиби Рэшфорднинг чап қанотдан узатган мукаммал тўп оширишидан кейин "микрафон" боши билан ҳисобни очди.

20 - Мхитаряннинг чап оёқда берган зарбаси Лион шаҳрида кечаётган нариги стадионга бориб тушдиёв... )

23 - Рэшфорднинг рақиб жарима майдончасига оширган навбатдаги тўпини лаббай деб жавоб берадиган ўйинчи топилмади.

Испаниялик мухлислар "Олд Траффорд"да

27 - Пабло Эрнандеснинг зарбасини Ромеро уриб юборди

Феллайни гол урган вазият

32 - Пабло Эрнандесга нисбатан қўпол ўйнагани боис Дэйли Блинд биринчи бўлиб сариқ карточка билан сийланди.

40 - Пионе Систонинг тўққизликка йўллаган аниқ зарбасини Ромеро ушлаб олди.

42 - Систонинг пасидан кейин жарима майдончаси ичида Васс боши билан зарба берди, ноаниқ.

"Олд Траффорд" ўйин бошланишидан олдин, фантастик атмосфера


Феллайнининг голини томоша қилинг.

49 - Зарбааа, Мхитаряннинг тўхтатмасдан йўллаган жуда кучли ва аниқ зарбасини Серхио Альварес қийинчилик билан қайтариб қолди.

Янги тўп, плиз! Шунақаси ҳам бўлиб туради )

64 - Рэшфорднинг яқин масофадан берган зарбасини Альварес қайтарди.

"Қизил иблислар"нинг "қизил" мухлислари

69 - Феллайнининг яқин пастки бурчакка тепган тўпини дарвозабон қайтариб қолди.

71 - Хосабеднинг узоқдан йўллаган зарбасига аниқлик етишмади.

76 - Гвидеттининг бош билан берган зарбаси анча ноаниқ кетди.

Маркус Рэшфордни тўхтатиб қолишнинг йўли

85 - Гоооооооооллллллл, Факундо Ронкальяяяяя, 1:1.

88 - Майдонда спортга ҳос бўлмаган ҳолат. Натижада МЮдан Эрик Байи "Сельта"дан эса ҳозиргина гол урган Факундо Ронкалья майдондан четлатилди.

Учрашувга якун ясалди, "Манчестер Юнайтед" финалда. "Сельта" футболчилари майдонда кўз ёш тўкишмоқда, бугун улар номдор рақибга қарши жуда ҳам муносиб ўйин намойиш этишди.




Рейтинг: +19   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика