Европа лигаси. Бугун ярим финалга қуръа ташланади
15 апр 2016 08:30
Янгиликлар
Европа лигаси. Бугун ярим финалга қуръа ташланади
Бугун, 15 апрель куни УЕФАнинг Ньондаги штаб квартирасида Европа лигаси ярим финалига қуръа ташланади.
Қуръа ташлаш маросими Тошкент вақти билан соат 15:30да бошланади. Ярим финалга қуйидаги тўрт жамоа чиқди: «Шахтёр» (Украина), «Ливерпуль» (Англия), «Вильярреал» (Испания) ва «Севилья» (Испания). Ярим финал баҳслари 28 апрель ва 5 май кунлари бўлиб ўтади.
Ярим финалда исталган жамоа исталган рақибга тўқнаш келиши мумкин. Бир мамлакат клублари ҳам ўзаро ўйин ўтказишлари мумкин.
Бугун 18 май куни Базель шаҳридаги «Санкт-Якоб Парк» стадионида бўлиб ўтадиган
финал учрашувида қайси жуфтлик ғолиби номинал мезбон бўлиши ҳам
аниқланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Бу ер Роналду Арабистони эмас". Саудиялик таниқли журналист Криштиануни танқид қилди
"Реал" собиқ футболчиси Мессини дунёнинг энг яхши футболчиси, Роналдуни эса иккинчи рақам деб атади
"Негрейра иши": Бош айбланувчи хотирасини йўқотмоқдами?
Туркия Кубоги. Файзуллаев ва Шомуродов гол урган баҳсда "Башакшеҳир" йирик ғалабага эришди
Фикрлар