UZ

Сўнгги янгиликлар

10:47Мамардашвили "Ливерпуль"даги ҳолатидан норози ва ёзда ижарага кетиши мумкин — ТEАМtalk   0 10:18"Манчестер Юнайтед"ни бошқаришга яна бир даъвогар пайдо бўлди  2 09:50Финалиссима-2026. Чипталар 2 соатда сотилди  6 09:21"Реал" етакчиси ЖЧ сабабли оёғини операция қилдирмайди  2 08:52РПЛ ва Биринчи лигадаги тўққизта ҳакам тергов остида — РБК хабари  2 08:23Европа лигаси. 1/8 финал жуфтликлари маълум  0 07:54Неймарнинг дубль "Сантос"га ғалаба келтирди  1 07:25Суперлига. Бугун янги мавсумга старт берилади  11 02:10Даниэль Фарке: "Гвардиола ҳаммадан бир қадам олдинда"  4 01:44Европа лигаси. "Панатинаикос" пенальтилар сериясида ҳал қилди, "Селтик" 28-сонияда гол урди ва бошқа натижалар  0 01:31Конференциялар лигаси. "Самсунспор" 4та гол уриб, "Фиорентина" 4та гол ўтказиб юбориб 1/8 финалга йўл олди  1 00:46Серлот, Хвича ва бошқалар: ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  0 00:19Престианни тан олди  31 23:51"Машъал" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  5 23:36"Бухоро" янги мавсум учун қайдномани эълон қилди  2

Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди Янгиликлар

Европа лигаси 1/8 финалига қуръа ташланди

Бугун Швейцариянинг Ньон шаҳрида Европа лигаси 1/8 финал босқичига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади.

   Европа лигасининг биринчи ўйини 12 мартда, иккинчиси 19 мартда бўлиб ўтади.

Қурьани бошлаймиз:

"Эвертон" - "Динамо" (Киев) 

"Днепр" - "Аякс"

"Зенит" - "Торино"

"Вольфсбург" - "Интер"

"Вильярреал" - "Севилья"

"Наполи" - "Динамо" (Москва)

"Брюгге" - "Бешикташ"

"Фиорентина" - "Рома"


Бу босқчида бир мамлакат клублари ўзаро рақиб бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Россия ва Украина клублари сиёсий нотинч ҳолат туфайли бир-бирига тўқнаш келмайди.

Ежи Дудек: Хар йили бу турнирнинг даражаси ошиб боряпти. "Зенит" мени хурсанд қилди, Рафаэль Бенитеснинг ишидан мамнун бўляпман.

- Саҳнага Европа лигаси элчиси Ежи Дудек ("Реал", "Ливерпуль") таклиф этилди.

- Европа лигаси финали 17 май куни, Польша пойтахти Варшавада бўлиб ўтади.

- Европа лигасининг амалдаги ғолиби "Севилья" ҳам 1/8 финалга чиққанлар сафида.

- Қурьа маросими бошланди. Жанни Инфантино кейинги босқичга чиққан барча жамоаларни табриклаяпти.

- Меҳмонлар қурьа ташлаш маросими бўлиб ўтадиган саҳнанинг қаршисидаги ўз жойларини эгаллашмоқда.


Қурьадан олдинги фикрлар:

Винченцо Монтелла, "Фиорентина" бош мураббийи:

Кўрамиз кейинги босқчида кимга қарши ўйнар эканмиз, аммо биз бу мусобақада иложи борича узоқроққа боришни истаймиз. Ўтган мавсумда "Ювентус"дан мағлуб бўлиб, бу турнирни тарк этган эдик, бу сафар Италия клубига қарши тушмасликка умид қиляпмиз.

Евгений Поляков:

"Биз "sport-express" нашри Украинанинг икки клуби кейинги босқичга чиққанидан хурсандмиз. Иккала клубимиз ҳам сўнгги учрашувни ёмғирда ўтказди ва бу биз учун омадли келди. Мухлислар сабрсизлик билан қурьани кутишяпти. Уларга омад тилаймиз".

Камиль Глик, "Торино" ҳимоячиси:

"Кейинги босқичда Италия клубига тўқнаш келмаймиз деб умид қиламан. Бунга сабаб, биз ўсишни истаймиз. Бир мамлакатнинг икки жамоаси бир-бирига қарши ўйнаса, янги нарсага ўргана олмасиз".

Юрий Лодигин, "Зенит" дарвозабони:

"Кейинги босқичда кимга қарши ўйнашимиз борасида тахминларим йўқ. Балки финалда "Динамо" (Москва) билан ўйнармиз, аммо бунинг учун финалгача етиб бориш керак. Биз хар бир учрашувда ғалаба қозониш ҳақида ўйлашимиз керак, шундагина мақсадимизга эришамиз".

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика