
Олдинроқ ФИФА президенти жаҳон чемпионати иштирокчилари сонини 32 тадан 48 тага оширишни таклиф қилган эди. Бу тизимни 2026 йилдаги мундиалда синовдан ўтказишмоқчи, аммо ушбу ғояга баъзилар қарши.
Европа клублари Ассоциацияси вакилларининг сўзларига кўра, мавсум давомида ўтказиладиган ўйинлар сони кўпайиб кетган. Шу сабабли ижро қўмитаси бу қарорга қарши ва Жанни Инфантинога иштирокчилар сонини оширмасликни сўраб хат юборган.