Европа Чемпионлар Лигаси. Бугунги ўйинлар анонси. Фактлар

Aziz Tukhtamuradov
18 авг 2015, 12:38
Бугун Европа Чемпионлар Лигаси сўнгги саралаш босқичида дастлабки ўйинлар бўлиб ўтади. Биз эса ушбу ўйинларга боғлиқ бўлган фактлар билан таништириб чиқамиз.

"Манчестер Юнайтед" - "Брюгге"

МЮнинг бельгиялик футболчилари Аднан Янузай ва Маруан Феллайнилар бугун ўзларининг собиқ жамоаларига қарши ҳаракат қиладилар.

"Брюгге" эса Англияда 11 маротаба меҳмон бўлган бўлса ушбу ўйинларнинг ҳеч қайсисида ғалаба қозона олмаган - 2 дуранг, 9 мағлубият.




"Лацио" - "Байер"

"Лацио" илк маротаба ЕЧЛнинг плей-офф босқичида иштирок этмоқда. Бироқ, улар Европа Лигаси ўйинларининг ушбу босқичида уч маротаба муваффақият қозонишган.

"Байер"нинг Италиядаги кўрсаткичи эса 1 ютуқ, 3 дуранг, 3 мағлубият. Леверкузенликлар Римда икки маротаба дуранг қайд этишган. Шулардан бири 2004 йилда "Рома" билан 1:1, 1999 йилда эса ЕЧЛ гуруҳ босқичида "Лацио"га қарши ўйинда.



"Спортинг" - ЦСКА Москва

Ушбу жамоалар бунгача фақатгина бир маротаба тўқнаш келганлар. 2004/05 йилги мавсумда москваликлар "Спортинг" майдонида УЕФА Кубоги финалида 3:1 ҳисобида ғалаба қозонгандилар.

ЦСКАнинг ЕЧЛ саралашларидаги мағлубиятсиз серияси 9 та ўйиндан бери давом этиб келмоқда. 5 ғалаба, 4 дуранг. Москваликлар бош мураббийи Леонид Слуцкийнинг фикрича, жамоалар ўртасидаги имкониятлар тенг.




БАТЭ - "Партизан"

БАТЭ уч маротаба ушбу босқичда иштирок этган ва бир маротаба ЕЧЛ гуруҳ босқичига йўлланма олишга муваффақ бўлган.

Ушбу ўйин "Партизан" учун ЕЧЛ/Европа Чемпионлари Кубогидаги 100 ўйин ҳисобланади.



"Астана" - АПОЕЛ

Қозоғистон ва Кипр жамоалари еврокубокларда иккинчи маротаба тўқнаш келмоқдалар. 2003/04 йилги мавсумда "Омония" саралаш босқичида "Иртиш"ни мағлубиятга учратиб кейинги босқичга чиққанди.

Бунгача ҳеч қайси қозоқ жамоаси плей-оффнинг ушбу босқичидан нарига ўта олмаган. "Шахтёр" 2013/14 йилда ЕЧЛнинг ушбу босқичида "Селтик"ка ютқазиб қўйиб, Европа Лигасининг гуруҳ босқичига йўл олганди.

Ўхшаш янгиликлар


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia