ЕЧЛ. ПСЖ икки ўйин натижасига кўра "Бавария"ни мағлуб этиб, кетма-кет иккинчи марта финалга чиқди!

7 май 2026, 02:00
Европа Чемпионлар лигаси ярим финал доирасидаги жавоб учрашув якунланди.

“Бавария” – ПСЖ 1:1 (Биринчи ўйин - 4:5)

Голлар: 3 - Усман Дембеле, 90+4 - Харри Кейн

“Бавария”: 1. Мануэль Нойер, 44. Йосип Станишич (19. Альфонсо Дэвис, 67’), 2. Деотшанкюль Упамекано (42. Ленарт Карл, 85’), 4. Жонатан Та (3. Ким Мин Жэ, 68’), 27. Конрад Лаймер, 6. Йошуа Киммих, 45. Александар Павлович, 17. Майкл Олисе, 10. Жамал Мусиала (11. Николас Жексон, 79’), 14. Луис Диас, 9. Харри Кейн.

Захира: 26. Свен Ульрайх, 40. Йонас Урбиг, 21. Хироки Ито, 22. Рафаэл Геррейру, 8. Леон Горецка, 20. Том Бишоф.

ПСЖ: 39. Матвей Сафонов, 5. Маркиньос, 51. Вильям Пачо, 25. Нуну Мендеш (24. Сенни Маюлу, 85’), 87. Жоау Невеш, 17. Витинья, 33. Уоррен Заир-Эмери, 8. Фабиан Руис (4. Лукас Бералдо, 76’), 14. Дезире Дуэ (21. Лукас Эрнандес, 76’), 10. Усман Дембеле (29. Брэдли Барколья, 65’), 7. Хвича Кварацхелия.

Захира: 70. Артур Виньо, 80. Билал Лорендон, 89. Ренато Марин, 6. Илья Забарний, 19. Ли Кан Ин, 27. Дро Фернандес, 9. Гонсалу Рамуш, 49. Ибрагим Мбайе.

Огоҳлантиришлар: 8 - Нуну Мендеш, 33 - Йосип Станишич, 45+3 - Хвича Кварацхелия, 78 - Луис Диас, 86 - Маркиньос

🕛 90+8. Ўйин якунланди, ПСЖ - финалда!

90+5. Мюнхен нима қилади энди, яна битта голми? Қизиқ!

gettyimages-2274858704-2048x2048.jpg

⚽️ 90+4. ГОЛ! Кейн ҳисобни тенглаштирди!

90+1. Жексон дарвозага жуда яқин масофадан зарба берди, Сафонов ушлаб олди!

90. Ўйиннинг асосий вақтига 5 дақиқа қўшиб берилди.

88. Баркольядан зарба, Нойердан сейв!

88. “Бавария”дан кетма-кет зарбалар бўлди, бироқ дарвозага бормади. Футболчилар бош ҳакамга ПСЖ футболчиси қўл билан ўйнаганини айтмоқда.

85. Ҳаааа, дўстлар. Ўйиндан кейин ҳакамлик мавзуси анчагина муҳокама бўлади.

83. Мендеш Нойер олдинга чиқиб кетганидан фойдаланиб тўпни “тушириб қўймоқчи” эди, аммо аниқ бўлмади.

79. Хвича жарима майдончасига ёриб кирди, аммо якуний зарба беролмади…

76. Дуэдан яхши зарба, бироз салгина ноаниқ бўлди.

72. Хвича ва Дуэ комбинация якунида зарба берилди, аммо ноаниқ.

70. Навбатдаги зарба Олиседан! Бунисин ПСЖ дарвозабони ушлаб олди!

69. Луис Диаснинг зарбасини Сафонов қайтарди!

66. Нуну Мендеш катта тезликда олдинга юриш қилди, бироқ тўпни назорат қила олмади.

62. Нойердан сееейв! Дуэ олдинга юриш қилиб зарба берди, Мануэлдан зўр сейв!

62. Станишичнинг ерлатиб тепган тўпини Сафонов ушлаб олди.

57. Хвичадан зарба! Бу сафар ҳам Ману тўпни қайтариб юборди!

56. Яхши зарба парижликлардан, Нойердан сев!

52. “Бавария” секин-аста олдинга ўтмоқда. Кейннинг зарбаси рақиб футболчиларидан узоққа ўтмади.

49. ПСЖ тўпни назорат қилмоқда, Мюнхен эса таъқибчи ролида.

🕛 46. Иккинчи бўлимга старт берилди.

📊 Дастлабки бўлимдан кейинги статистика:

Тўп назорати - 58% - 42%

Дарвоза томон зарбалар - 9 - 6

Аниқ зарбалар - 1 - 3

Бурчак зарбалар - 0 - 4

Узатмалар аниқлиги - 84% - 72%

Сейвлар - 2 - 1

🕘 45+3. Биринчи бўлим якунланди.

45+3. Танинг зарбаси аниқ бўлмади.

45. Ўйиннинг асосий вақтига 2 дақиқа қўшиб берилди.

45. “Бўлдида энди, болам”: Мусиаланинг навбатдаги зарбаси ҳам ноаниқ кетди. Тўртинчиси эди бу.

44. Яна Мусиала! Бу сафарги зарбаси эса ноаниқ бўлди… Даҳшат, уч дақиқада учта зўр ҳаракат!

44. Жамал! Мусиала яқин масофадан зарба берди, Сафоновдан даҳшат сейв!

42. Мусиала тўпни ерлатиб узатди марказга, Сафонов қайтарди!

41. Луис Диас чапдан юриш қилиб жарима майдончасига кирди, бироқ тўпни ўзидан узоқлаштириб юборди.

37. Яна ПСЖ олдинга юриш қилди. Дуэ Хвичани тўп билан таъминлади, бироқ унинг узатмалари ўхшамади. Якунда бурчак зарбаси ишлаб олди.

33. Нойер!!! Невешнинг бош билан берган зарбасини Ману супер сейв қилиб, қайтарди!

32 ВАР ҳам кўрди, бизнингча. Пенальти йўқ! Ўйин давом этади.

31. Яна ПСЖ футболисининг қўлига тўп теккани айтилмоқда, бу сафар бир футболчи ўз шеригининг қўлини нишонга олиб қўйди билмасдан. Бу Невеш эди.

29. Мендеш тўпни қўли билан тўхтатди, унда сариқ карточка бор эди. Бироқ бош ҳака ундан аввал Лаймер қоида бузганини айтмоқда.

27. Олиседан зўр зарба бўлди, бироқ ноаниқ.

25. Айтиш керакки, темп кутилганидек бўлмаяпти. Бироз сустлашди ўйин.

22. Диас Заир-Эмерини алдаб ўтиб, зарба берди, аммо ноаниқ бўлди.

21. Хвичанинг зарбаси рекошетга учраб, тўп Нойерга бориб тушди.

15. Дарҳол қарши ҳужум ПСЖдан, яна Хвича, бу сафар ўзи зарба берди, ҳимоячилар хавфни бартараф этишди.

15. Луис Диас жарима майдончасига кириб бориб тўпни Олисега узатди, унинг зарбаси эса дарвозага бормади.

11. Кейнга тўп узатилганди, Париж ҳимоячилари “тозалади” ҳудудни тўпдан.

🟨 8. Олисе Мендешни сариқ карточкага илинтирди, бу ҳали ПСЖ бошига бало бўлиши мумкин.

5. “Бавария” олдинга юриш қилади энди. Улар иккита гол уришлари керак энг камида. Бироқ Париж марказда бунга имкон бермаяпти.

4. Голлар шоуси бошландими? Мюнхен нима қилади буёғига? Кузатамиз!

gettyimages-2274277128-2048x2048.jpg

⚽️ 3. ГОЛ! Дембеле ҳисобни очди! Хвича чапдан олдинга юриш қилди, тўпни марказроққа узатди ва Усмон гол урди!

2. Ўйин яхши бошланди, ҳозирча жамоалар тўпни назорат қилишга уринмоқда.

⚽️ 1. Ўйин бошланди!

Ассалому алайкум қадрли футбол ихлосмандлари! Сизларни ЕЧЛ ярим финал жавоб учрашуви - “Бавария” – ПСЖ баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боришга таклиф этамиз!

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.asia