"Еврокубокларда тўпни биз каби назорат қилиш қийин" — Артета
09 ноя 2023 14:01
Янгиликлар
"Еврокубокларда тўпни биз каби назорат қилиш қийин" — Артета
"Арсенал" бош мураббийи Микель Артета Чемпионлар Лигаси 4-туридан ўрин олган "Севилья"га қарши ўйин (2:0) ҳақида гапирди. Мутахассис жамоанинг ўйинидан мамнун.
"Албатта, жамоанинг ўйинидан жуда мамнунман. У тажовузкорлик ва қатъият кўрсатди. Тўпни йўқотганимизда ҳам уни қайтариб олиш учун ажойиб ўйнадик. Еврокубокларда тўпни биз каби назорат қилиш қийин.
Мана нега ғалаба қозондик. Агар сиз "Севилья"га ўзингизнинг жарима майдонингиз яқинида ҳаракат қилишига қўйиб берсангиз, улар хавфли жамоага айланади. Биз фақат битта зарба беришга йўл қўйдик – 97-дақиқада", – деди испаниялик мураббий.
"Арсенал" 9 очко билан "B" гуруҳида пешқадамлик қилмоқда. "Канонирлар" ЕЧЛдаги навбатдаги ўйинини 29 ноябрь куни ўз майдонида Абдуқодир Ҳусанв тўп тепадиган "Ланс"га қарши ўтказади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Фикрлар