UZ

Сўнгги янгиликлар

14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 14:07U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон – Фаластин. Таркиблар маълум  9 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  1 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  8 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  4 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  36 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5 09:38Расман. АПЛдаги илк истеъфо содир бўлди  9 08:55Бугун U-17 терма жамоамиз Марокашга қарши майдонга тушади  5 08:26Бугун Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё кубогига йўлланма олиши мумкин  13 07:58ЖЧ-2026. Яна бир терма жамоа мундиал йўлланмасини қўлга киритди  3 07:30Юртбошимиз ташриф буюрган, Ўзбекистон МТЖ чемпионликни қўлга киритган мусобақанинг тақдирлаш маросимидан ФОТОГАЛEРEЯ  4

Еврофутбол. Бугунги ўйинлар анонси Янгиликлар

Еврофутбол. Бугунги ўйинлар анонси

Бугун Испания, Германия ва Франция чемпионатларининг навбатдаги тур ўйинларига старт берилади.
Европа футболи ишқибозлари сешанба куни ҳам ҳақиқий футбол ҳавосидан "нафас" олишлари мумкин бўлади.
Испания чемпионатининг 5-тур ўйинлари "Реал" - "Эльче" учрашуви орқали бошланади. Карло Анчелотти шогирдлари "Депортиво" устидан қозонилган фантастик натижадан сўнг энди "Эльче" билан ҳисоб-китоб қилиб олишади.
турнир жадвали пешқадами "Барселона" эртага "Малага" меҳмони бўлади.
Диего Симеоне бошчилигидаги "Атлетико" сафарда "Альмерия" билан куч синашишига тўғри келади.



Испания чемпионати, 5-тур.

23 сентябрь, сешанба.

"Реал" - "Эльче" (23:00)

24 сентябрь, чоршанба.

"Сельта" - "Депортиво" (01:00)
"Альмерия" - "Атлетико" (23:00)
"Эйбар" - "Вильярреал" (23:00)
"Райо Вальекано" - "Атлетик" (23:00)

25 сентябрь, пайшанба.

"Севилья" - "Реал Сосьедад" (01:00)
"Гранада" - "Леванте" (01:00)
"Малага" - "Барселона" (01:00)
"Эспаньол" - "Хетафе" (23:00)

26 сентябрь, жума.

"Валенсия" - "Кордоба" (01:00)




Германия чемпионати ишқибозлари ҳам бугун зерикиб қолишмайди. Бундеслигада ҳам 5-тур учрашувлари бўлиб ўтади.
Турнир жадвалида пешқадамлик қилиб келаётган "Падерборн" жамоаси ҳозирча мавсумни мағлубиятсиз давом эттирмоқда. Бундеслига дебютантининг ушбу старти кўпчилик учун кутилмаган катта "совға" бўлгани сир эмас. Уларни ушбу турда бундеслигадаги энг катта синов кутиб турибди. Яъни, улар бу турда амалдаги чемпион Мюнхеннинг "Бавария" жамоаси меҳмони бўлишади. Чемпионат дебютанти, турнир жадвалидаги пешқадам жамоа учун бу ўйин жуда муҳим ҳисобланиши аниқ. "Бавария" эса ўтган турда кутилмаганда аутсайдерлар қаторидан жой олиб келаётган "Гамбург" қаршилиги енга олмаган эди. "Бавария" ўз етакчиларининг жароҳатлари ва ҳар уч кунда ўйин ўтказилаётгани боис, Пеп Гвардиола ҳар ўйинда таркибда бир қатор ротатцияларни амалга ошириб кўришга мажбур бўлмоқда. Гарчи ўйин фаворити мезбонлар ҳисобланишсада, ҳозирги "Бавария"нинг ҳолати ва рақибнинг муваффақиятли ўйинлари учрашувда ҳар нарса бўлиши мумкинлигини билдиради.  
Ўтган турда бундеслигадаги барча гранд жамоалар очко йўқотишган эди. Шулардан бири "Боруссия Д" жамоаси. Бу турда Юрген Клопп шогирдлари ўз майдонларида "Штутгарт" билан куч синашишади. Аламзада "Боруссия Д" ўз мухлислари қаршисида қандай бўлмасин ғалаба қозонишга ҳаракат қилади.



Бундеслига, 5-тур.

23 сентябрь, сешанба.

"Бавария" - "Падерборн" (23:00)
"Хоффенхайм" - "Фрайбург" (23:00)
"Вердер" - "Шальке" (23:00)
"Айнтрахт Ф" - "Майнц" (23:00)

24 сентябрь, чоршанба.
"Боруссия Д" - "Штутгарт" (23:00)
"Байер" - "Аугсбург" (23:00)
"Боруссия М" - "Гамбург" (23:00)
"Ганновер" - "Кёльн" (23:00)
"Герта" - "Вольфсбург" (23:00)


"Падерборн" футболчилари Гвардиола жамоасига нима тайёрлаб қўйишган экан?



Шунингдек, бугун яна Франция чемпионатининг 7-тур ўйинлари бошланади. Турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган "Марсель" "Реймс"га сафар уюштиради. ПСЖ эса "Кан" билан тўқнаш келади.



Франция чемпионати, 7-тур.

23 сентябрь, сешанба.

"Реймс" - "Марсель" (22:00)


24 сентябрь, чоршанба.

"Ренн" - "Тулуза" (00:00)
"Лион" - "Лорьян (22:00)
"Бастия" - "Нант" (22:00)
"Ницца" - "Лилль" (22:00)
"Эвиан" - "Ланс" (22:00)
"Монпелье" - "Монако" (22:00)
"Генгам" - "Метц" (22:00)

25 сентябрь, пайшанба.

"Кан" - ПСЖ (00:00)

26 сентябрь, жума.

"Сент-Этьен" - "Бордо" (00:00)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика