Евро-2024да ичида чипи бор тўплардан фойдаланилади
05 дек 2023 01:50
Янгиликлар
Евро-2024да ичида чипи бор тўплардан фойдаланилади
Евро-2024 мусобақасида Adidas компаниясининг юқори технологиялик тўпларидан фойдаланилади.
Тўпларга қўл билан ўйналганини аниқлашда ёрдам берувчи микрочип ўрнатилади.
Микросхема оёқ-қўлларини кузатиш технологияси билан тандемда ишлайди, бу эса реал вақт режимида ўйинчи танасининг уч ўлчамли тасвирини яратиш ва тўп айнан қаерга урилганини аниқлаш имконини беради.
Янги тизим қандай ишлашини кўрган ҳакамлар унинг аниқлигидан ҳайрон қолишди.
Шу билан бирга микрочип тўпга берилган зарба вақтини аниқ кўрсатади ва бу орқали офсайдни қайд этишга ёрдам беради.
Бу технология янги мавсумда Чемпионлар лигасида ишлатилиши номаълум. Бу тизимнинг нархига боғлиқ.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар