UZ

Сўнгги янгиликлар

10:22Клопп Осиё жамоасини бошқариши мумкин  0 09:55Хави МЮни бошқаришга рози  4 09:27Sofascore. Ҳамробеков жамоадошлари орасида энг яхши баҳолардан бирига лойиқ кўрилди  1 09:01Sofascore. Аламли тарзда мағлуб бўлган "Насаф" футболчилари неча баҳога лойиқ кўрилди?  11 08:33"Пахтакор" "Сурхон"ни қийинчилик билан мағлуб этган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  0 08:07Суперлига. Бугун 23-тур якунланади  7 07:30Суперлига. "Пахтакор" – "Сурхон" 1:0   0 01:06Умар Эшмуродов: "Футболимизнинг камчиликлари билиниб қолди"  15 00:27Жавоҳир Сидиқов: "Ютса жамоа ютади, ютқазса ҳам жамоа ютқазади"  8 00:18Элит ОЧЛ. "Насаф" - "Ал Ҳилол" 2:3  5 00:00ОФК ЭЧЛ. Ҳамробеков жамоаси дуранг ўйнади  0 23:24Камолиддин Тожиев : "Охиригача курашиб, муҳим уч очкони қўлга киритдик"  0 23:08Февзи Давлетов: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак, биз эса уч ўйиндан буён гол ура олмаяпмиз"  2 23:00"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев: "Бугун савия ва даража ўз сўзини айтди"  39 22:47"Ал Ҳилол" бош мураббийи Симоне Инзаги: "Икки бор тўп ўтказиб юборган бўлсак-да, якунда ғалабага эришдик"  24

Евро-2024 якунида ягона тўпурар бўлмаса, "Олтин бутса" кимга насиб этади? УЕФАдан ғаройиб ечим... Янгиликлар

Евро-2024 якунида ягона тўпурар бўлмаса, "Олтин бутса" кимга насиб этади? УЕФАдан ғаройиб ечим...

УЕФА бу ҳолатга ўзгача ечим тайёрлаб қўйган.

Испания ва Англия ўртасидаги финал ўйинидан кейин ҳам Евро-2024 мусобақасининг тўпурари аниқланмаса, "Олтин бутса" мукофоти бир вақтнинг ўзида олти нафар футболчига тақдим қилинади. Бу ҳақда УЕФА маълум қилди. 

Гап шундаки, айни дамда турнирнинг энг кўп гол урган футболчилари сони олти нафарни ташкил қилади (уларнинг барчаси учтадан тўп киритган). Ҳарри Кейн ва Дани Ольмо финалда ўйнашади. Бундан ташқари,  Коди Гакпо (Нидерландия), Жоржа Микаутадзе (Грузия), Жамал Мусиала (Германия) ва Иван Шранцда (Словакия) учтадан гол бор. 

УЕФА агарда тўпурарлик пойгасида якка ғолиб аниқланмаса, олтита футболчининг барчасига "Олтин бутса" мукофотини тақдим қилади.

Авваллари турнир тўпурарини аниқлашда қўшимча кўрсаткичларга қаралган бўлса, бу турнирдан фақатгина голлар инобатга олинади.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика