Евро-2024. Роналду Грузияга қарши майдонга тушадими?

Narzulla Saydullayev
26 июн 2024, 18:26
Бугун Европа чемпионати доирасида Португалия Грузияга қарши майдонга тушади.

Криштиану Роналду Грузияга қарши ўйинни асосий таркибда бошлайди бу ҳақда Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес маълум қилди.

"Биз ғалаба учун ўйнаймиз. Асосий таркибда кўплаб муҳим ўйинчилар бўлади. Диогу Кошта илк дақиқалардан майдонга тушади, сабаби мен дарвозабонларни ротация қилишни ёқтирмайман. Сардоримиз [Роналду] ҳам асосий таркибда тушади.

Грузиянинг ҳимояси ва қарши ҳужуми кучли.

Португалия – Евро-2024 ғолиби бўлиш учун даъвогарлардан бири, аммо фаворит эмас. 1/8 финалдаги рақиб ким бўлишининг аҳамияти йўқ", – деди Португалия устози Роберто Мартинес.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: abola.pt

Сўнгги янгиликлар

Барча ›