UZ

Сўнгги янгиликлар

01:214 йўқотиш ҳақида Тудор: "Бунинг учун ҳам йиғлаш, ҳам курашиш керак"  1 00:57Каррагер МЮ учун мос мураббий номини айтди  1 00:31Левандовски нега "Барселона"га ўтганини айтди  3 00:12Микель Артета: "Барселона" "Ньюкасл" билан ўйинда Испаниядаги каби 1000 та пас ўйнай олмади"  7 23:43"Арсенал" Райс билан музокараларни бошлади  0 23:17"Челси" футболчиси бир ўйинга четлатилди  0 22:52"Реал" ҳимоячиси сафдан чиқди  2 22:30Майкл Оуэн АПЛнинг энг яхши жамоаси номини айтди  1 22:09Лиам Росеньор: "Челси"да ҳали имкониятлар бор. ЕЧЛда 3 гол фарқидан чиқиб кетиш ҳолатлари кўп бўлган"  4 21:48Пеп Гвардиола: "Доимо "Манчестер Сити"нинг яхши бўлишини истайман"  2 21:33Ўзбекистон U-17 термаси "Оқтепа"ни мағлуб этди  0 21:10Майкл Кэррик: "Скоулзнинг танқидига эътибор бермадим"  2 20:55Эшитдик-да: Суперлигадаги биринчи истеъфо маълум  11 20:41"Пахтакор"дан ҳайдалган бразилиялик ва португалияликлар ҳозир қаерда? Педру Морейра қарийб бир йилдан бери клубсиз  0 20:20Netflix Роналдиньо ҳақида ҳужжатли фильм чиқаради  1

Евро-2024. Германия - Венгрия. Превью Янгиликлар

Евро-2024. Германия - Венгрия. Превью

Бугун Европа чемпионати "А" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Германия - Венгрия учрашуви ўтказилади.

Ўйин ҳақида нималарни билиш лозим?

Германия Мюнхенда Шотландияни тор-мор этиб, турнирни ишончли тарзда бошлади. Ёш ўйинчилар Флориан Вирц ва Жамол Мусиала Стив Кларк қўл остидаги жамоага қарши ажойиб ўйин кўрсатди. Тони Кроос ҳам марказий зонада устворлик кўрсатди. Уч карра қитъа чемпионлари мусобақа тарихида дастлабки ўйинда саккизинчи марта ғалаба қозонган ҳолда рекорд қайд этди. Юлиан Нагельсманн жамоаси билан барча рақиблар ҳисоблашиши керак бўлади. Гарчи венгрлар сўнгги учрашувда ғалаба қозонмаган бўлса ҳам, икки йил муқаддам Миллатлар Лигасида Германияни 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган эди.

Венгрлар Германияга қарши сўнгги уч учрашувда мағлубиятга учрамади. Ўтган Европа чемпионатининг гуруҳ босқичида жамоалар 2:2 ҳисобида дуранг ўйнашди. Венгрлар Миллатлар Лигасида ҳам ўз уйларида очко олишга эришган. Венгрия бош мураббийи Марко Росси Швейцарияга қарши ўйинда шогирдлари кўп хатога йўл қўйганини тан олди. Аммо жамоанинг етакчи рақибларга қарши ажойиб ўйин кўрсатиши мумкинлигини ҳисобга олсак, немислар бу ўйинга жиддий бош қотириши керак бўлади.

Тахминий таркиблар

Германия: Нойер; Киммих, Рюдигер, Та, Миттельштедт; Андрих, Кроос; Мусиала, Гюндоган, Вирц; Хаверц

Венгрия: Гулачи; Ланг, Орбан, Салаи; Фиола, Адам Надь, Шефер, Керкез; Шаллаи, Собоcлаи; Варга

Охирги натижалар

Германия

Охирги натижалар (барча турнирлар, охирги ўйинлар биринчи бўлиб санаб ўтилган, Ғ - ғалаба, Д - дуранг, М - мағлубият): ҒҒДҒҒМ

Венгрия

Охирги натижалар: МДҒММД

Мутахассислар фикри

Германиялик мухбир Фил Ребер

Шотландларга қарши ўйинда танланган тактика идеал ишлади. Эндиликда мезбонлар ўзлари учун ноқулай рақибга қарши ўйинда ҳам муваффақият қозонишга ҳаракат қилишади. Мухлислар севимли жамоасини ўз яшил майдонларида ўтказиладиган турнирда 2006 йилги жаҳон чемпионатидаги каби узоққа боришини кутмоқда (шу асосда "Германия. Ёзги эртак" ҳужжатли фильми ишланган эди). Эндиликда Бастиан Швайнштайгер ва Лука Подольскининг ролини Флориан Вирц ва Жамол Мусиала ўз зиммаларига олиши мумкин.

Венгриялик мухбир Энди Кларк

Венгрия Швейцарияга қарши биринчи ўйинда рақибга ҳаддан ташқари кўп "совға" тақдим этди ва Мюнхенда Шотландияни осонликча мағлуб этган Германияга қарши ўйинда бундай "саховатли" бўлишга ҳаққи йўқ. Росси жамоаси сўнгги уч учрашувда "Бундестим"га мағлуб бўлмаган, шунинг учун венгрлар ўйинга яхши умид билан ёндашишади. Агар Венгрия Швейцарияга қарши иккинчи бўлимда кўрсатган ўйинини намойиш эта олса, немислар учун сюрприз ҳозирлаши мумкин.

Мураббийлар фикри

Германия бош мураббийи Юлиан Нагельсманн: "Биз биринчи қадамни ташладик ва муваффақиятни ривожлантиришга ҳаракат қиламиз. Штутгартда ғалаба қозониш учун барча имкониятларни ишга соламиз. Жамоа менга катта куч бағишлайди, қўл остимдаги йигитлар билан турнирда иштирок этиш жуда ёқимли. Шотландияга қарши ўйиндан кейин мухлисларнинг бизга бўлган ишончи янада юқори бўлса керак".

Венгрия бош мураббийи Марко Росси: "Биз Швейцарияга қарши баҳсда фаоллик намойиш эта олмадик. Бундай даражадаги жамоаларга қарши ўйнаш жуда қийин. Мағлубият учун айбдор кўрсатмоқчи эмасман. Мен мураббийман, шунинг учун масъулиятни ўз зиммамга оламан. Биз ўйин сўнгида гол ўтказиб юборганимиздан хафа бўлдим".

Эслатиб ўтамиз, мазкур учрашув бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 да бошланади. 

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика