UZ

Сўнгги янгиликлар

19:37Ислом Исмоилов: "Гол ўтказмаслик сериясини узоқ давом эттиришни мақсад қилгандик"  0 19:25Мирко Йеличич: "Ҳозирча даражамиз "Нефтчи" билан бир хил эмас ва буни тўғри тушуниш керак"  0 19:15Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 3:1   0 19:14"Андижон" "Машъал" устидан ишончли ғалабага эришган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 19:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  23 18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  36 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  66 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  10 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  12 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  29 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1

Евро-2020 мураббийлари қанча маош олади? Янгиликлар

Евро-2020 мураббийлари қанча маош олади?

Теглар :  Евро-2020
Энг қиммат маош оладиган мураббий жамоаси фаворит саналмаяпти, энг кам маош оладиган мураббий "С" гуруҳида. Амалдаги чемпион мураббийи эса кучли бешликда ҳам йўқ.

Европа қитъасининг нуфузли мусобақаси бошланишига ҳам саноқли кунлар қолди. Терма жамоаларнинг қандай иштирок этиши мураббийларга ҳам боғлиқ. Хўш, мамлакат жамоасига бошчилик қилаётган мураббийлар қанча маош олади?


"А" гуруҳи



Манчини Италия постини эгаллаш учун иш ҳақини сезиларли даражада қисқартиришга рози бўлди. "Зенит"да Роберто бундан икки баравар кўпроқ маош оларди.

Уэльс терма жамоаси устози Роберт Пейжнинг маоши тўғрисида аниқ маълумот йўқ. Лекин Гиггз шунча маош оларди.


"B" гуруҳи



Бу гуруҳда руслар мураббийининг ҳамёни рақибларига нисбатан бақувватроқ эканини кўришимиз мумкин.

Аммо финлар тренери Маркку Канерва мусобақадаги энг кам маош оладиган мураббийлардан бири.


"С" гуруҳи



Ўтган йили Нидерландия терма жамоасини қабул қилиб олган Франк Де Бур маоши ҳақида расмий маълумот йўқ. Собиқ мураббий Роналд Куман 7 миллион евро ишлади, аммо у кейин Барселонага жўнаб кетди. Голландия ОАВ Франк де Бур камида 2 миллион евро маош олади деб ҳисоблайди, баъзи нашрлар айтишича, бу рақам 3–5 миллион еврони ташкил қилади.

Игор Ангеловски турнирнинг энг кам маош олувчи мураббийи. Мусобақа давомида бундан купроғига лойиқлигини исботлай олармикан?


"D" гуруҳи



Гуруҳдаги қолган уч мураббий маошини қўшганда ҳам Англия устозининг маоши ярмига ҳам етмайди. Натижа жиҳатдан қандай бўларкан?

ЖЧ-2018 ярим финалида Саутгейтни нокаут қилган Златко Далич ундан деярли олти баравар кам ҳақ олади.


"Е" гуруҳи



Ўтган йили, коронавирус туфайли Луис Энрике иш ҳақини 25 фоизга қисқартиришни сўради  — Испания футбол федерацияси бир йилда шу тарзда 350 мингни тежаб қолди. Бу йил иш ҳақи аввалги даражасига қайтди.

Польша мураббийи шведлар устозидан икки баравар кўп маош маош олади, гуруҳда ҳам ўзиб кетишни уддалармикан?


"F" гуруҳи



Ўлим гуруҳи нафақат исмлар, балки миллий терма жамоа мураббийларининг маошлари бўйича ҳам назарда тутилади. Энг яхши олтиликнинг ярми ушбу гуруҳда. 

Венгрия терма жамоаси устози Марко Россининг маоши эълон қилинмади. У тайинланишидан олдин 110 миллион венгер форинтси (300 минг евро) топарди. Аммо шу йилнинг март ойида италиялик мутахассис билан шартнома узайтирилди — катта эҳтимол билан унинг маоши ҳам оширилган.



Эслатиб ўтамиз, юқоридаги кўрсатилган маошлар айнан шу миқдорни ташкил этмаслиги мумкин. 


О.А.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика