Расман: Лондон ва Мадридда сарсон бўлган Евро вице-чемпиони "Атлетико"га ўтди
21 авг 2024 15:50
Янгиликлар
Расман: Лондон ва Мадридда сарсон бўлган Евро вице-чемпиони "Атлетико"га ўтди
Евро-2024 вице-чемпиони Мадридга кўчиб ўтди.
"Атлетико" клуби "Челси" ярим ҳимоячиси Конор галлахер билан шартнома имзоланганини эълон қилди. Галлахер "матрасчилар" билан 2029 йилгача мўлжалланган 5 йиллик шартнома имзолади.
Журналист Бен Жейкобснинг хабар беришича, трансфер суммаси 42 миллион еврони ташкил этади. Бундан ташқари, "Челси" ўйинчининг кейинги сотувидан маълум миқдорда фоизга ҳам эга бўлади.

Эслатиб ўтамиз, Конор охирги кунларда Лондондан Мадридга учиб бориб айрим муаммолар юзага келгани сабаб яна ортга Лондонга қайтиб кетган эди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди
Фикрлар