UZ

Сўнгги янгиликлар

00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  93 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 23:08ЕЧЛ. "Ювентус" - "Боруссия Д". Таркиблар маълум!  6 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   16 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  9 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

ЕВРО-2016. Чорак финал рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ЕВРО-2016. Чорак финал рамзий терма жамоаси

Кеча Евро-2016да чорак финал баҳслари ўз якунига етди ва барча ярим финалчилар маълум бўлди.

Одатимизга кўра сайтимиз чорак финалда ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоани тузиб чиқди.



Дарвозабон
Жанлуижи Буффон (Италия)


Дарвозага Нойер ва Буффон номзодидан бирини танлашда жуда қийналдик. Иккала посбон ўзаро ўйинни ажойиб ўтказишди. Бироқ якунда Жанлуижи Буффонни танлашга қарор қилдик. Буюк дарвозабон кўзида ёшлар билан мусобақани тарк этди. Агар италияликлар пенальтиларни аниқ тепишганида Буффон ярим финалга тайёргарлик кўраётган бўларди.



Ҳимоячилар
Эшли Уильямс (Уэльс)
Леонардо Бонуччи (Италия)
Пепе (Португалия)
Матс Хуммельс (Германия)


Уэльс терма жамоаси сенсацион тарзда Бельгия устидан иродали тарзда ғалаба қозонди. 0:1 ҳисобида ютқазаётган пайтда Уэльс сардори Эшли Уильямс гол уриб жамоаси руҳиятини кўтариб юборгани бор гап.

Италиялик Леонардо Бонуччи бутун мусобақа давомида жуда ажойиб ўйнади. Германия билан баҳсда фаолиятидаги биринчи пенальтидан гол уриб ҳисобни тенглаштирди.

Португалия терма жамоаси ҳимоячиси Пепе Польша билан баҳсда яхши ҳаракат қилди. Футболчи рақиб ҳужумларини қайтаришда анча фаол бўлди.

Германиялик Матс Хуммельс италянларнинг ҳужумчиларига гол уриш имкониятини бергани йўқ. Фақат пенальтидан Бонуччи тўп киритди холос. Пенальтилар сериясида эса Хуммельс Буффон дарвозасини ишғол қилди.




Ярим ҳимоячилар
Аарон Рэмзи (Уэльс)
Антуан Гризманн (Франция)
Ренато Саншеш (Португалия)


Уэльс ярим ҳимоячиси Аарон Рэмзи ярим финалда ўйнай олмайди. Бироқ чорак финалда Рэмзи жамоаси учун барча ишни қилиб берди. Айнан у иккита голга ҳаммуаллифлик қилди. Айтганимиздек сариқ карточкалар туфайли футболчи Португалия билан ўйинни ўтказиб юборади.

Франциялик Антуан Гризманн кеча Исландия билан баҳсда гол урди ва иккита голли пас оширди. Гризманн 4та гол билан мусобақа тўпурарига айланиб олди.

Португалиялик ёш ярим ҳимоячи Ренато Саншеш ЕВРО-2016нинг энг яхши ёш футболчиси номига асосий даъвогар ҳисобланмоқда. У Польша билан баҳсда илк бор ўйинни бошланғич таркибда бошлади ва гол уришга муваффақ бўлди.


Ҳужумчилар
Роберт Левандовски (Польша)
Хэл Робсон Кану (Уэльс)
Оливье Жиру (Франция)


Польша терма жамоаси юлдузи Роберт Левандовски чорак финалда бу мусобақадаги ўзининг энг яхши ўйинини ўтказди десак муболаға бўлмаса керак. Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ Португалия терма жамоаси дарвозасини ишғол қилди. Унинг голи Евро-2016даги энг тез, барча Европа чемпионатларида эса энг тез иккинчи гол бщлди.

Чорак финалнинг кашфиёти бу уэльслик ҳужумчи Хэл Робсон Кану бўлди. Сабаби ушбу футболчи Бельгия дарвозасига шедевр гол урди. Унинг финти бутун дунё телеканалларида намойиш этилди. Эркин агент бўлган Робсон Кануга даъвогар клублар қаторлашиб кетди.

Франция терма жамоаси ҳужумчиси Оливье Жиру Исландия билан баҳсда ўз ҳисобига иккита гол ёзиб қўйди ва ярим финалга чиқишга катта хисса қўшди. Бундан ташқари Гризманнга чиройли голли узатмани амалга оширди.



Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика