
Ушбу номга даъвогарлар орасида "Ливерпуль"нинг учта футболчиси Даниэл Старриж, Луис Суарес ва Стивен Жеррардлар, шунингдек, Яя Туре («Манчестер Сити»), Эден Азар («Челси») ва Адам Лаллана («Саутгемптон»)лар исми кўрсатиб ўтилган.
Ўтган мавсумда ушбу номга "Тоттенҳэм"нинг собиқ футболчиси Гарет Бэйл сазовор бўлган эди. Ғолиб номи 27-апрель куни маълум бўлади.