UZ

Сўнгги янгиликлар

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Эвра: "Энди Суарес билан муаммо йўқ" Янгиликлар

Эвра: "Энди Суарес билан муаммо йўқ"

"Марсель" ҳимоячиси Патрис Эвранинг маълум қилишича, унинг "Барселона" ҳужумчиси Луис Суарес билан келишмовичилиги ортда қолган.

2011 йилда, "Манчестер Юнайтед" ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги баҳсдан сўнг, ўша пайтда манкунианлар шарафини ҳимоя қилувчи Эвра Суарес уни ирқчилик оҳангидаги сўзлар билан ҳақоратлаганини айтган эди. Натижада уругвайлик саккизта ўйинга дисквалификация қилинган.

"Кўп хотиралар ортда қолди, уларнинг орасид Суарес билан рўй бергани ҳам бор. Ўшанда бутун жамоа мен учун курашиб, биз "Ливерпуль"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этганмиз ва ғалабани унинг кўз олдида нишонлаганман. Бироқ ҳозир ҳаммаси жойида ва Суарес билан муаммо йўқ. МЮ ҳамда "Ливерпуль" ўртасидаги баҳсларда мухлислар ақлдан озишади. "Энфилд"да ўйнаганимизда рақиб ишқибозларининг нафрати сезилиб турарди. Бундай баҳсларда бор кучинг билан ҳаракат қилгинг келади" - дейди Эвра.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика