Эвра: "Бир куни мухлисларга қарамасдан ўтиб кетдик, Фергюсон эса бизга бақирди"
04 май 2020 19:14
Янгиликлар
Эвра: "Бир куни мухлисларга қарамасдан ўтиб кетдик, Фергюсон эса бизга бақирди"
"Бир куни мавсумолди турнирдаги ўйинни тугатдик ва автобусга кетаётгандик. Жуда қаттиқ чарчагандим. Тўғрисини айтаман: йўлда жуда кўплаб мухлислар бизни кутиб туришганди, биз эса ўзимизга шундай дедик: "Агарда кимдир автограф беришни истамаса, ҳеч ким буни қилиши шарт эмас".
Автобусга кириб кетдик. Кейин эса ойнадан Сер Алекс Фергюсон барчага автограф бераётганини кўрдик. У тахминан 45 дақиқа мобайнида барчага ўз дастхатини улашди. Ўшанда мен: "Йигитлар, биз тамоммиз. Сер Алекс автобусга чиқиб, барчани ўлдиради", - дегандим.
У автобусга келди ва бизга қараб: "Тушунмадим, ўзларингни ким деб ўйлаяпсиз? Бу одамлар орқали маош оласизлар! Улар сизларни кўриш учун бу ерга келишди. Ҳамманг пастга туш!". Биз пастга тушдик ва барча мухлислар билан расмга ҳам тушиб, дастхат улашдик", - деди Эвра.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Шавкат Мирзиёев Янги Тошкентда барпо этиладиган 55 минг ўринли стадион қурилишига тамал тоши қўйди
"Нефтчи" чемпион бўлган охирги мавсумда ўзбек ва дунё футболи қандай эди?
Эшитдик-да! Кападзе Индонезия терма жамоаси бош мураббийи бўлишга яқин
Фикрлар