UZ

Сўнгги янгиликлар

12:55Дориевнинг голи "Сўғдиёна"га Андижонда ғалабага келтирган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 12:17"Челси" А Сериядаги ҳужумчи учун 90 млн евро ва Лукакуни таклиф қилади?!  2 11:51"Барселона" президенти "Жирона" билан ўйиндаги мағлубиятдан сўнг даҳшатга тушди  5 11:24Месси фаолиятида илк бор битта ўйинда ассистлар сони бўйича пента-трик қайд этди!  20 10:51«Арсенал»нинг ёздаги асосий трансфер мақсади маълум. «Тўпчилар» футболчи учун 100 миллион беришга тайёр  4 10:23Хави кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  12 09:55«Реал Мадрид» афсонаси фаолиятини МЛСда давом эттириши мумкин  2 09:28Германия чемпионатининг рамзий жамоаси тузилди. Рўйхатда чемпионлардан нечта футболчи бор?  6 09:00«Барселона» Испания чемпионати якунига тўртта тур қолганида чемпионликни қўлга киритди  10 08:33Криштиану Роналду хет-трикдан сўнг ижтимоий тармоқда фикр қолдирди  13 08:07Суперлига. Бугун Наманган ва Тошкентда ўйинлар бор  12 07:42Туркия Суперлигаси. Шукуров тўлиқ ўйнаган баҳсда «Кайсериспор» дуранг қайд этди  1 07:20МЛС. "Интер Майами" - "Нью-Йорк Ред Буллс" 6:2   1 07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  52 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0

Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим" Янгиликлар

Евгений Конюхов: "Нефтчи"га ўтишим таваккал эмасди. Жамоага ёрдам беришни истадим"

Ушбу мавсум иккинчи даврасида "Нефтчи"га келиб қўшилган россиялик дарвозабон Евгений Конюхов жамоани тарк этганидан хабарингиз бор.

Дарвозабон Фарғона клубидаги қисқа фаолияти ва жамоадан нима учун кетгани ҳақида тўхталиб ўтди. 

- Евгений "Нефтчи"даги қисқа фаолиятингиз қандай кечди?

- Мавсум ҳақида тўлиқ фикр билдира олмайман. Чунки жамоага иккинчи даврада келиб қўшилдим. Оддий бўлмаган, қизиқарли лаҳзаларни ўтказдик. Муҳими олдимизга қўйилган вазифани бажарганимиздан хурсандман. 

- Бу жамоага ўтиш таваккал қабул қилинган қарормиди? Чунки қийин вазиятдаги жамоага келишга ҳар ким ҳам ботина олмайди...

- Асосийси жамоанинг вазифаси мавжудлиги. Мен учун бу муҳим ҳисобланади. Қандайдир хавф ҳақида ўйламаганман. "Нефтчи"нинг Суперлигада қолишига кўмаклашмоқчи эдим, холос. 

- Мавсум якунлангач фарғоналиклар билан хайрлашдингиз. Келишув шундай эдими ёки сизнинг хоҳишингиз билан бўлдими?

- Шартнома тугади. 


- Клуб янги шартнома таклиф қилдими?

- Йўқ. Мен сўрамадим.

- Мураббийлар штаби, мухлислар қандай таассурот қолдирди?

- Ишқибозларга қўллаб- қувватлашгани учун раҳмат айтаман.  Уларни ҳар доим ҳам ижобий натижа билан хурсанд қилишнинг имкони бўлмади.  Шунга қарамай доим биз билан бирга бўлишди. Мураббийларнинг ҳар биридан нимадир ўргандим. 

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика