“Эвертон” ўйинчиси Фирминони ирқчиликда айблади
06 янв 2018 15:45
Янгиликлар
“Эвертон” ўйинчиси Фирминони ирқчиликда айблади
“Эвертон” ҳимоячиси Мэйсон Холгейт “Ливерпуль” ярим ҳимоячиси Роберто Фирминони ирқчилик қилишда айбламоқда.
Футболчининг Mirror нашрига маълум қилишича, бразилиялик ярим ҳимоячи Холгейтни ўйин давомида таҳқирлаб келган. Холгейт бу ҳақда шикоят қилганини ўйинни бошқарган ҳакам тасдқилади. Ушбу ҳолат ўйин протоколида ҳам қайд қилиб қўйилган.
“Эвертон” бош мураббийи Сэм Эллардайс АФАдан бу борада текшириш олиб боришларини ва Роберто Фирминога жиддий чора кўрилишини сўради.
Эслатиб ўтамиз, Англия кубоги доирасида бўлиб ўтган Ливерпуль дербисида Юрген Клопп шогирдлари “Эвертон”ни, жамоанинг янги аъзоси Виржил ван Дейк томонидан киритилган гол эвазига мағлуб қилди.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Фикрлар