“Эвертон” 2006 йилдан буён илк марта кетма-кет учта учрашувда гол ура олмади
07 май 2017 03:20
Янгиликлар
“Эвертон” 2006 йилдан буён илк марта кетма-кет учта учрашувда гол ура олмади
АПЛ 36-турида “Суонси” ўз майдонида “Эвертон”ни (1:0) таслим этди.
Шу тариқа “Эвертон” 2006 йилнинг апрелидан буён илк марта АПЛ доирасида кетма-кет учта учрашувда гол ура олмади. Бунгача “Эвертон” ўз майдонида “Челси” га (0:3), сўнгра “Вэст Хэм (0:1)га гол ура олмаган эди.
Бундан ташқари “Эвертон” 1956 йилнинг декабр ойидан буён илк марта чемпионат баҳсларида Уэслда мағлуб бўлди. Ўшанда улар “Кардифф”га (0:1) ютқазиб қўйишганди.
Ливерпулликлар айни пайтда 58 очко жамғарган ҳолда турнир жадвалининг 7-поғонасини эгаллаб туришибди.
Фикрлар